Sputnik Тожикистон билан мулоқотда МДҲ мамлакатлари Ўрта Осиё институти бўлими раҳбари Андрей Грозин ушбу ҳолатни кутилган дея атади.
"Иқлимшунослар ва гидрографлар ўтган йилдан буён Марказий Осиё сув тақчиллиги даврига ўтаётганини айтишади", - дея эслатди эксперт.
Сув пасайиши даври сабабли йирик гидроэнергетика лойиҳалари бугунга келиб тўхтаб қолган, дея таъкидлади Грозин.
Экспертнинг тахмин қилишича, Марказий Осиё минтақаси яқин вақт ичида сув танқислиги муаммосига рўбаро бўлиши мумкин.
"Кўриниб турибдики, қандайдир жиддий қарорлар қабул қилиш лозим. Минтақа мамлакатлари фақат биргаликда энергетик инқирозни енга олишлари, иқтисодиётлар учун унинг оқибатларини юмшатишлари мумкин", деди Грозин.
Муваффақиятли кооперациянинг ёрқин мисоли сифатида эксперт Тожикистоннинг ЕОИИга қўшилишини айтиб ўтди. У шунингдек, Марказий Осиёнинг ягона энергетик контурини тиклаш зарурлигини қўшимча қилди.
Грозин инқироз катастрофик ўлчамларга етиб бормасидан муаммога ечим топиш учун умумминтақавий ёки ҳатто континентал қарорлар қабул қилиш кераклигини қайд этди.