Чигиртка чегара билмайди - БМТ ва Япония Марказий Осиёга ёрдам беришга қарор қилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишНашествие саранчи
Нашествие саранчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи босқичда ёрдам Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга кўрсатилади. Тез орада Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам лойиҳага қўшилади - JICA.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik.  БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (FAO), Япония ҳукумати ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) Марказий  Осиё ҳудудига чигирткага қарш курашда ёрдам беради.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Марказий Осиё ҳудудида қишлоқ аҳолисининг даромад манбаини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаб қолиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашдир. Муддати - 5 йил, умумий қиймати - 7,23 миллион доллар бўлган ёрдам барча Марказий Осиё давлатларини қамраб олади, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, сўнги йил давомида ушбу ҳудудда чигиртка сони кескин ошиши кузатилган. Ушбу зараркунанда ҳашоратлар қишлоқ хўжалик ерларига ва яйловларга катта хавф солмоқда.

“Чигиртка тўдалари қўшни Покистон ва Ҳиндистон далаларини тўлдириб юборди. Улар Марказий Осиёга ўтмаслиги учун имкон қадар тезроқ зарур чораларни кўриш керак. Япония ҳукумати Марказий Осиёга ушбу хавфни бартараф этишда ёрдам беришга қарор қилди”, - деди Япониянинг Тожикистондаги элчиси Такаюки Мияcита.

Чигирткалар ўсимликларни пайҳон қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон чигиртка офатига қарши биргаликда курашади

“Ҳозирча Марказий Осиёда чигиртка сони ўсиши Тожикистонда кузатилмоқда. Биринчи босқичда ёрдам Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга кўрсатилади. Чигиртка чегара билмайди, шу сабабли лойиҳага тез орада Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам қўшилади. Ушбу лойиҳа нафақат чигирткага қарши курашда балким ушбу мамлакатлар орасида алоқалар мустаҳкамлашига хизмат қилади, деб умид қиламан”, - деди JICA вакили Хидеки Танабе.

Одатда чигиртка яшайдиган ҳудудлар улар хозир тарқалаётган ҳудудлардан узоқда жойлашган, лекин чигиртка сиёсий чегараларни жуда осон кесиб ўтади ва кенг ҳудудларда осон тарқалиши мумкин ва қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитга катта зарар етказиши мумкин. БМТ ва JICA лойиҳаси нафақат чигитка тарқалишига қарши кураш, балким унинг тарқалишини олдини олиш, доимий мониторинг қилиш ва ўзаро ахборот алмашинувини назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0