Ўзбекистон ва Тожикистон чигиртка офатига қарши биргаликда курашади

© Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЧигирткалар ўсимликларни пайҳон қилмоқда
Чигирткалар ўсимликларни пайҳон қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилининг сўзларига қараганда, Тошкент ва Душанбе шу кунда долзарб муаммолардан бирига айланган чигиртка офатига қарши биргаликда курашиш чораларини келишиб олганлар. Икки давлат техник жиҳатдан бир-бирини қўллаб-қувватлаши, шунингдек, илмий маълумотлар билан ўзаро алмашиб туриши белгиланган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон чигирткага қарши курашда ҳаракатларни фаоллаштирмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилининг сўзларига қараганда, бу ҳақда ҳашаротга қарши кураш хизмати вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида келишиб олинган.

"Бу йил баҳор қурғоқчилик билан келганди, шу боис чигирткалар ҳужуми фаоллашган. Улар бир кунда 100 километргача масофани босиб ўтиши мумкинлигини ҳисобга олсак, ҳашаротларга қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш ишни анча осонлаштиради", — деб ҳикоя қилди суҳбатдош.

Мутахассислар чигиртка тарқалишининг учинчи босқичидан хавотир олишмоқда. Бунда чигирткалар уча бошлайди ва бир чекадан ўсимликни ейишга тушади.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, маҳаллий кимёвий дорилар билан ўз вақтида ишлов берилганлиги туфайли 400 минг гектар майдондаги экинларга ҳашаротлар ҳужум қилишининг олди олинган ва уларнинг кўпайишига йўл қўйилмаган. Аммо Ўзбекистонга чегарадош туманларда ҳам профилактик тадбирларни амалга ошириш муҳим.

Сабаби, чигирткалар қўшни мамлакат томондан келиб, аввало чегара туманларини босган ва энди бошқа туманларга ҳам тарқалмоқда.

БМТ баёнотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 620 минг гектар ер чигирткалар туфайли хавф остида турибди.

Янгиликлар лентаси
0