Янада юқумлироқ. Вьетнам янги турдаги коронавирус ҳақида эълон қилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дананг
Города мира. Дананг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вьетнам ҳукуматининг маълум қилишича, Данангда COVID-19 тарқалишига мамлакатда илгари аниқланмаган янги вирус сабаб бўлган. Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш илмий ахборот маркази директори Георгий Викулов Sputnik радиоси эфирида бу хабарга изоҳ берди

Роспотребнадзор Вьетнамда янги турдаги коронавируснинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотларни Данангда авж олган вирус штаммларининг тўлиқ геном кетма-кетлиги эълон қилингандан сўнг ўрганади, деб хабар беради идора матбуот хизмати.

Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Яна Хитойда: янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус аниқланди

Роспотребнадзор дунёдаги, шу жумладан Вьетнамдаги, коронавирус ҳолатини доимий равишда кузатиб бормоқда, дея қўшимча қилишди идорада.

Душанба куни Вьетнам ҳукуматининг интернет-портали, денгиз бўйидаги Дананг шаҳри ва унинг атрофидаги провинцияларда COVID-19-нинг тарқалишига мамлакатда илгари аниқланмаган вируснинг янги тури сабаб бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. Вьетнам ҳукумати Данангга бошқа провинциялардан дам олишга келган 80 минг сайёҳни эвакуация қилишни бошлади.

Вьетнамлик шифокорларнинг биринчи тадқиқотлари ва натижаларига кўра, вируснинг янги тури Вьетнамда илгари маълум бўлган вирус турларига қараганда анча тажовузкордир: у янада тезроқ кўпайишга қодир ва беморларда оғир аҳволга тез ўтишига сабаб бўлади.

Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш илмий-ахборот маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди Георгий Викулов бу хабарни Sputnik радиоси эфирида изоҳлади.

Сотрудник в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Кимлар биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланади - вирусолог жавоби

"Вьетнамда ҳозирги кунгача вазият анчагина осойишта ва ҳайратланарли даражада тинч эди. Мамлакатда COVID-19 дан бирорта ҳам ўлим ҳолати рўй бермаган, касалланганлар жами сони эса 450га яқин бўлган. Аммо вьетнамлик вирусли инфекциялар соҳасидаги шифокор ва мутахассислар рўбаро келгани - улар ҳисоботнинг якуний вариантини ҳали чоп этмагани, улар кетма-кетликни аниқлашни амалга оширадилар. Яъни барча маълум вирус намуналарини ва аллақачон тасвирланган коронавирусларнинг штаммларини таққослашади ва шундан кейин якуний жавобни: бу аллақачон мавжуд бўлган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги штаммими ёки аллақандай мутлақо янги қўзғатувчими, аниқ авобни беришлари мумкин бўлади", - дея тушунтирди Георгий Викулов.

Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича якуний хулоса фақат пухта изланишлардан кейин чиқарилиши мумкин. Шу билан бирга, мутахассис таъкидлашича, вирусларнинг янги турларини аниқлашни ҳеч қачон истисно қилиб бўлмайди.

"Ердаги вирусли инфекцияларнинг потенциали жуда катта: одамлардаги касалликларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг атиги 5 фоизи тўлиқ ўрганилган. Янги эҳтимолий қўзғатувчилар(касалликлар)нинг улкан миқдори ёввойи дунёдан келиб чиқиши мумкин", - дейди Георгий Викулов.

Девушки в масках напротив граффити в Ухане  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан қўрқинчлироқ: Хитой ўта хавфли янги турдаги вирусларни аниқлади

Унинг таъкидлашича, бир қатор инфекциялар ўчоқли, маълум бир ҳудудда чекланган бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 вирусининг хусусияти шундаки, у турлараро тўсиқни енгиб ўтиб, нафақат ҳайвонлардан одамларга, балки одамдан одамга ҳам фаол юқа бошлади. Шу сабабли яна узоқ вақт давомида касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлишига тайёр туриш керак бўлади, деб огоҳлантиради мутахассис.

Аввалроқ Роспотребнадзор эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, РФА мухбир-аъзоси Александр Горелов РИА Новостига Вьетнамда аниқланган вируснинг тўлиқ геном кетма-кетлигини аниқлаш узоқ вақтни талаб этмаслигини, барчаси Вьетнамлик ҳамкасблар қандай жиҳозланганлигига боғлиқлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, Россияда чекловлар сақланиб қолмоқда, Вьетнам билан мунтазам транспорт алоқаси йўқ, аэропортларда санитария назорати чораларига, ҳатто чегаралар очилган тақдирда ҳам амал қилинади.

Янгиликлар лентаси
0