ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Хитойда олимлар янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган илгари маълум бўлмаган чўчқа гриппи штаммини аниқладилар. Улар ўтказган тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences илмий журналида эълон қилинган.
Мақола муаллифларининг таъкидлашига кўра, вирус яқинда ўзини намоён қилган, уни чўчқалар тарқатган, аммо инфекция одамларга ҳам юқиши мумкин. Тадқиқотчилар Хитойнинг ўнтача провинциясида 2011 йилдан 2018 йилга қадар чўчқа гриппини кузатиб борганлар. Шу вақт ичида чўчқалардан 30 мингга яқин бурун мазоклари олинган. Бунинг натижасида чўчқа гриппини чақирадиган 179 турдаги гриппларни ажратишга муваффақ бўлинган.
Серологик тадқиқотлар чўчқаларни парваришлаш ишларида қатнашган 338 ишчининг 35 нафарида (10,4 %) ушбу штаммга антитаначалар борлигини кўрсатган.
Ушбу антитаначалар аксарият ҳолларда 18 дан 35 гача бўлган ёш тоифасидаги одамларда ишлаб чиқилган.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, ҳозирги вируснинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, у мутлақо янги, шу пайтгача тарқалган чўчқа гриппларига мутлақо ўхшамайди, одамларда ҳам бу вирусга қарши иммунитет жуда паст ёки умуман мавжуд эмас.