Оқилов нега беморларга “Плаквенил” дориси берилаётганини тушунтирди

© SputnikМедицинский препарат в капсулах
Медицинский препарат в капсулах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси шунча гап-сўзларга қарамасдан нега беморларга ҳалигача “Плаквенил” дориси берилаётганини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мутахассис нега беморларга ҳалигача “Плаквенил” дориси берилаётганини тушунтирди.

Брифинг иштирокчиси поликлиникадан берилган дорилар орасида Витамин С, “Азитромицин” ва хитойча ёзувли қутида “Плаквенил” беришганини маълум қилди. Кейин “Плаквенил” дориси атрофида шунча гап-сўзлар бўляпти, нега поликлиникалар ҳалигача уни тавсия қилишяпти ва беморларга беришяпти дея сўради.

“Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлаверади. Лекин Ўзбекистоннинг ўзининг тажрибаси бор. Биз 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморларни айни шу дори воситаси ёрдамида тузатиб юбордик”, - деди Оқилов.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзосининг сўзларига кўра, тизимли равишда чет эллик ҳамкасблар билан маслаҳатлашиб, тажриба алмашиниб турилмоқда. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон давлатларида даволаш протоколларида “Плаквенил” сақланиб турибди.

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Ботирбеков беморларни даволаш, дори-дармон ва карантин ҳақида

“Ўтган ҳафта бир гуруҳ туркиялик олимлар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўралганда, улар ҳам Туркияда амбулатор шароитида ҳам, стационарда ҳам “Плаквенил” даволаш стандартларида бор эканини қайд этишди”, - деди мутахассис.

Оқилов россиялик олимлар коронавирус касаллигининг дастлабки кунларида қисқа курс билан “Плаквенил” бериш мақсадга мувофиқ деб айтишганини қўшимча қилган.

Аввалроқ айрим мутахассислар коронавирус беморларини даволашда ножўя таъсири хавфи юқори бўлган восита эканлиги ҳақида фикр билдиришган эди.

Янгиликлар лентаси
0