ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия якшанба куни бўлиб ўтган кенг кўламли денгиз парадида ўз флотининг ўсаётган қудратини кўрсатди, дея ёзади Daily Mail журналисти Амелия Винн.
Муаллиф сўнгги йилларда ҲДФнинг (Ҳарбий-денгиз флоти) жиддий модернизация қилинганига эътибор қаратган. Россия президенти Владимир Путин флот таркибида яна 40 та кема ва ҲДФ гипертовушли қурол билан жиҳозланишини эълон қилган.
Бундан ташқари, журналист парад нафақат Санкт-Петербургда, балки Россиянинг бошқа қатор шаҳарларида ҳам ўтказилганига эътибор қаратган: Владивосток, Севастополь, Петропавловск-Камчатский, Балтийск, Североморск, Каспийск ва Тартусдаги ҳарбий-денгиз базада.
Нашрнинг кўплаб ўқувчилари муаллифнинг баҳосига қўшилишган.
“Денгиз чегаралари 12 километр бўйлаб ювилган бир пайтда уларни ҳимоя қилиш учун етарлича миқдордаги кема лозим”, - дея ёзган thebestcountry никли фойдланувчи.
“Ҳайратга солади!”, - дея лўнда ёзган Obvi.
“Қироллик флотини кўпайтириш зарур. Бизнинг ҳимоя қилиш керак бўлган денгиз чегараларимиз бор”, - дея ёзган Ben Hall.
“Путин сингари ватанпарвар лидеримиз бўлмагани уятли. У кема қураётган бир пайтда, Борис (Жонсон – таҳр.) Хитойга пул бермоқда”, - дея куюнган henryford1958.
Куни кеча Кронштадтда Бош ҳарбий-денгиз паради бўлиб ўтди. Унда Россия флотининг нодир намуналари намойиш этилди: “Петр Моргунов” катта десант кемаси, "Адмирал Касатонов” фрегати, “Петропавловск-Камчатский” дизель-электрик сув ости кемаси, “Советск” ва “Митиши” кичик ракета кемалари. Ушбу энг янги кемалардан айримларининг хусусиятлари махфийлигича қолмоқда.