Пётр васиятига биноан: Россия янги флот қурмоқда

© Sputnik / Павел ЛьвовАндреевский флаг
Андреевский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси 2018-2027 йилларга мўлжалланган давлат қуролланиш дастурини (ГПВ) изчил амалга оширмоқда, унинг устувор йўналишларидан бири денгиз кучларининг кемалар таркибини сезиларли даражада янгилашдир.

Бу флотга РФ Денгиз доктринасига мувофиқ вазифаларни муваффақиятли бажаришга ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишга имкон беради.

FlotProm нашрининг РФ кемасозлик саноатидаги манбалари хабар беришича, 16 июл куни мамлакатнинг учта кемасозлик заводида Россия Ҳарбий-денгиз флоти учун олтита сув усти ва сув ости кемаларини ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришнинг ҳайратланарли динамикаси режага мувофиқ давом этмоқда ва улкан бюджетга таянмоқда.

Новые снайперские винтовки К-15 и F-17 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 7 км масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли яратилади

Ҳарбий-денгиз флоти ҳар қандай мамлакат қуролли кучларининг энг қиммат таркибий қисмларидан биридир. Агар 2018-2027 йилларга мўлжалланган қуролланиш бўйича давлат дастурини амалга ошириш учун жаъми 20 триллион рубл ажратилган бўлса, ушбу маблағларнинг катта қисми денгиз билан боғлиқ, яъни улар ер усти кемалари, сув ости кемалари ва ҳарбий флот базаларини қуришга сарфланади. Давлат дастури қуролларни, ҳарбий техникани етказиб беришни ва инфратузилмани ривожлантиришни синхрон амалга оширилишини ўз ичига олади. Булардан оҳиргиси, айниқса янги лойиҳадаги ва авлоддаги ҳарбий кемалар, самолётлар ва зирҳли техниканинг самарали ва узоқ муддатли ишлатилиши учун муҳимдир.

Ҳарбий денгизчилар 28 йил ичида биринчи марта 2020 йилда саноатдан бир вақтнинг ўзида олтита сув ости кемасини қабул қилишади: 955А ва 885М лойиҳаларининг туртта ядровий ва 636.3 ва 677 лойиҳаларининг иккита дизель-электр сув ости кемасини (ўтган йили фойдаланишга 35 дан ортиқ ҳарбий кема ва ёрдамчи кемалари топширилди). Қуролланиш давлат дастурини амалга ошириш жараёнида, Ҳарбий-денгиз флотида замонавий қуролларнинг улуши 63 фоиздан ошди ва бу дунёнинг энг ривожланган мамлакатларига (50 фоизга) нисбатан сезиларли даражада баландроқ. Мақсад - замонавий қуроллар улушини 70 фоизгача ошириш ва Россия ҳарбий-денгиз флоти 2027 йилгача 180 дан ортиқ ҳар янги хил турдаги кемаларни олади. “Ясень-М” (кўп мақсадли) ва “Борей-Б” (стратегик,955А лойиҳасининг такомиллаштирилгани) ядровий сув ости крейсерлари, юқори аниқликдаги ракета қуроллари билан жиҳозланган сув усти кемалари ва энг сўнгги Ка-52К “Катран” вертолётлари билан жиҳозланган иккита вертолёт ташувчилар қурилиши режалаштирилмоқда.

Санкт-Петербургнинг ракетали фрегатлари

Подводный крейсер Князь Владимир возобновил заводские ходовые испытания - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг сўнгги сув ости кемалари яна АҚШни қўрқувга солди

ГПВ денгиз қисмининг устувор йўналишлари – юқори аниқликдаги қуроллар, “Калибр-НК” қанотли ракеталари ва “Циркон” гипертовушли ракеталари билан жиҳозланган 20385 ва 20386 лойиҳалари корветлари ва 22350 ва 22350М лойиҳалари фрегатлари қурилиши. 16 июл куни Санкт-Петербургдаги “Северная верфь” заводида 22350 лойиҳасининг бирданига иккита фрегатининг қурилиши бошланади. Узоқ денгиз ҳудудида ишлайдиган ушбу кемалар “Адмирал” туркумидаги еттинчи ва саккизинчиси бўлади. Уларга рус адмираллари Иван Юмашев ва Эмиль Спиридоновнинг исмлари берилади.

Сув сиғими 5 минг тоннага тенг бўлган узоқ денгиз ҳудудида ишлайдиган замонавий фрегатлар сув усти кемалари ва сув ости кемаларини қидириш ва йўқ қилиш, кемаларнинг ҳаво мудофааси, ракеталарга қарши ва сув ости кемаларига қарши мудофааси, денгиз десанти билан қўшма операциялар, фуқаролик кемалари ва ишлаб чиқариш объектларини ҳимоя қилишга мўлжалланган.

22350 лойиҳасининг фрегати душман кемаларига ва қирғоқ нишонларига зарба беришга қодир бўлган 16 дона “Оникс”, “Калибр-НК” ёки “Циркон” қанотли ракеталари билан жиҳозланган. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Циркон” комплексининг гипертовушли 3М22 ракеталари 400 км масофага эга ва “Калибр-НК” ва “Циркон” ракеталарини ҳам учиришга қодир 3C14 универсал учириш ускунасидан ҳам учирилади. Ўзаро алмашиш қулайлиги ҳар бир жанговар топшириқни бажаришга ҳар томонлама ёндошишга имкон беради.

Фрегатнинг сув ости ҳимояси тизими атмосферадаги хаводан мудофаа тизимига ўхшайди ва дунёда аналоги йўқ. Кема корпуси сезилишни пасайтириш технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган ва душманнинг радиолокацион тизимлари уни шунчаки пайқамай қолиши мумкин. Кўринмас кеманинг нархи 500 миллион долларгача бўлиши мумкин, аммо ракета кемаларининг бутун туркуми флот имкониятларининг сифатли олдинга қадамини таъминлайди. Эслатиб ўтаман, 22350 лойиҳасининг “Флот адмирали Касатонов” биринчи фрегати Шимолий ва Балтика флотида синовларни муносиб равишда якунлади ва тез орада Россия ҳарбий-денгиз флоти таркибига киради. Сафар масофаси - 4500 мил, автономия - 30 кун, экипаж - 170 киши.

Северодвинскнинг шовқинсиз сув ости кемалари

Россия Жаҳон океанининг исталган жойида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қодир янги сув ости флотини яратмоқда ва “Ясень-М” сериясининг еттита кемаси бунга катта ёрдам беради. 16 июл куни Северодвинскда 885М лойиҳасининг иккита “Ясень-М” ядровий сув ости крейсери қурилиши бошланади. Замонавий кўп мақсадли сув ости кемалари “Калибр” қанотли ракеталари, “Оникс” кемаларга қарши товушдан юқори тезликга эга ракеталари, гипертовушли “Циркон”лар ва 533 ммли торпедалар билан жиҳозланади. Ва улар “Владивосток” ва “Воронеж” номларини олишади. Биринчи серияли 885М лойиҳаси “Новосибирск” кўп мақсадли сув ости кемаси 2019 йил охирида сувга туширилди ва тез орада экипаж жанговар хизматга киришади.

Американская подводная лодка всплыла рядом с российской базой в Арктике - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ сув ости кемасининг намойишкорона музни ёриб чиқиши бироз ўхшамай қолди

Такомиллаштирилган “Ясень”нинг асосий мақсади – потенциал душманнинг стратегик сув ости кемалари ёки авиаташувчи гуруҳларини нишонлари ва таҳдидларини йўқ қилишга доимий шай ҳолда кузатишдир. Шуни ёдда тутиш керакки, Американинг битта “Огайо” типидаги ракета ташувчиси 24 дона UGM-133 "Трайдент" II D5 баллистик ракеталарини ташийди, уларнинг ҳар бирида 475 килотонли 12 дона W88 ядро каллачаси бор. Жанговар патрул зонасидаги ҳар бир бундай арсенални Россия ҳарбий денгизчилари кун бўйи давомида кузатиши керак.

13800 тонна сув сиғимига эга 885М лойиҳаси кам сезилувчан ядровий сув ости крейсери юқори технологияли тизимлар ва қурол тизимлари томонидан таъминланадиган ноёб имкониятларга эга. Сув ости кемаси ишончлилиги юқори бўлган ОК-650В ядро реакторлари билан жиҳозланган бўлиб, 520 метргача чуқурликда ишлашга қодир. Автономия - 100 кун, сув ости тезлиги - 31 узел. Экипаж 64 кишидан иборат.

"Мистрал"ларга Қримдан салом

16 июл куни Керчьдаги “Залив” кемасозлик заводида 23900 (Франциянинг “Мистрал” кемалари аналоги) лойиҳасининг иккита универсал десант кемаси (УДC) ишлаб чиқарилиши бошланади. Гарчи бунга ўхшаш кемалар илгари Россияда қурилмаган бўлса-да, бошқарувчи УДКнинг 2026 йилгача ҳарбий-денгиз флоти жанговар таркибига режага мувофиқ киритилишига шубҳа йўқ. Лойиҳанинг қиймати таҳминан 100 миллиард рублни ташкил этади. РФнинг Суриядаги ҳарбий операцияси денгиз флотига узоқ ҳудудларда оператив жойлашишни таъминлашга қодир бўлган, 25 минг тоннагача сув сиғимига эга катта десант кемаларига эга бўлиш муҳимлигини ва зарурлигини тасдиқлади.

Иллюстрация будущей американской подлодки класса Columbia - Sputnik Ўзбекистон
Биргина сув ости кемаси Американи "одам яшамайдиган" қилиши мумкин - ОАВ

Янги кемаларнинг аниқ хусусиятлари ҳозирча номаълум. Аввалроқ, УДК ўз бортида 16-20 вертолётни, десант ва ҳужум катерларини (қуруқ докли палубада), 75 та зирҳли транспорт воситаларини ва 1000 га яқин тўлиқ қуролланган денгиз пиёдаларини, анчагина арсенал ва қўшинлар тезкор гуруҳнинг штабини ташиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Артиллерияни, зенит-ракета тизимларини, кемаларга қарши мудофаа тизимларини, радиоэлектрон кураш ва навигация тизимларини, комплекс жанговар бошқарув тизимини ҳисобга олмаган ҳолда. Ушбу мураккаб кеманинг асосий мақсади - жанговар қўллаб-қувватлаш вертолётлари (кема авиагуруҳи) иштирокида десант операцияси пайтида минглаб миль масофага жиҳозланмаган қирғоққа қўшинлари ва техникаларини етказишдир.

16 июл куни Санкт-Петербург, Северодвинск ва Керчьда ишлаб чиқарилиши бошланадиган кемаларнинг имкониятларини таҳлил қилиб, Россия Ҳарбий-денгиз флотининг қудратли ва уйғун ривожланишининг белгиларини кўриш мумкин, у сайёрадаги қўшниларни қўрқитиш учун эмас, балки ер усти ва сув ости муҳитда ва қирғоқдаги уруш театрларида тажовузкорга самарали қарши туриш учун қурилмоқда. Россия флотининг асосий мақсади миллий манфаатлар, чегаралар ва иттифоқчиларни ҳимоя қилишдир.

Янгиликлар лентаси
0