Россиянинг сўнгги сув ости кемалари яна АҚШни қўрқувга солди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодводный крейсер "Князь Владимир" возобновил заводские ходовые испытания
Подводный крейсер Князь Владимир возобновил заводские ходовые испытания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка ОАВлари Россиянинг бешинчи авлод сув ости кемалари имкониятларига яна бир бор баҳо беришди. Улар ўзлари учун тасалли бермайдиган хулосага келишди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Сергей Ильин. АҚШда очиқ ҳарбий маълумотларнинг таҳлилини одатда The National Interest журнали олиб боради. Унинг нашрларини кўпинча бошқалар "кўчиради". Ва кейин АҚШ мудофаа бюджетини оширишни қўллаб-қувватлайдиган сиёсатчи ва ҳарбийлар бонг уради. Бу шунчаки одат тусига кирган.

Бу сафар аналитик нашр эътиборини истиқболли "Хаски" ва "Лайка" сув ости кемаларига қаратди. The National Interest маълумотларига кўра, агар Россия ушбу техникаси серияли ишлаб чиқаришга топширилса, у ҳар қандай кемага, шу жумладан авиаташувчиларига жиддий таҳдид солади.

Сувости кемаларини кузатиб бориш қийин, улар улкан зарба кучига эга. Интеллектуал бошқарув тизимларининг хусусиятлари ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо улар кемаларда бўлиши аниқ. Кузатувчилар фикрига кўра, Россия мудофаа саноатининг бундай ютуқларига "ишониш қийин", аммо уларни Вашингтон яққол тан олгиси келмаяпти.

"Хаски" тўртта ракета ускуналари билан жиҳозланади, уларнинг ҳар бири турли мақсадлардаги тўрт ҳил ракетага мўлжалланган.

Полигонные испытания комплекса Посейдон - Sputnik Ўзбекистон
Россия илк бор "Қиёмат куни торпедаси"ни учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Бундан ташқари, сувости кемасида ихчам ракета тизими ўрнатилади, у яқин масофадаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган. Бундан ташқари, тортиб сурилиб чиқариладиган ва тортиладиган гидролокаторлар.

"Лайка", материал муаллифлари ёзганидек, замонавий композит материаллардан, шу қатори винтлари ҳам, ясалган бўлади. Ва улар бунга ишониш мумкин эмаслигини қўшиб ўтадилар. The National Interest бешинчи авлод Россия кемалари қурол ва локацион тизимлари борасида олдинги лойиҳалардан анча устун деган хулосага келди. Улар денгиз флотида ўнлаб йиллар давомида хизмат қилишлари ва замонавий бўлиб қолишлари мумкин.

Бироқ, тўртинчи авлод кемалари ҳам потенциал душман учун ҳақиқий хавф туғдиради. Масалан, "Князь Владимир"нинг аввалгиларга нисбатан шовқин даражаси анча паст. Хорижий кузатувчиларнинг таъкидлашича, Россия катта ҳажмли сув усти кемаларини қуришдан воз кечмоқчи, аммо асосий йўналиш - ядровий сув ости кемаларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0