РИА Новости'нинг Россия ҳарбий-саноат мажмуасидаги манбасининг 26 май куни хабар беришича, "Посейдон" пилотсиз сув ости аппаратининг биринчи парвози 2020 йилнинг кузига режалаштирилган, айни пайтда энг сўнгги тизимнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари синовдан ўтказилмоқда. Бу парвоз "Белгород" кўп мақсадли атом сув ости кемаси (949А "Антей" лойиҳасидаги) бортида амалга оширилади, бу кема энг сўнгги пилотсиз кемаларнинг биринчи синов ташувчиси ҳисобланади.
Экспериментал кема "Посейдон" учун махсус қайта ишланган (лойиҳа 09852) ва 2019 йил апрел ойида Северодвинскда сувга туширилган. Бу сув ости кемасининг синовлари 2021 йилгача давом этади ва улар муваффақиятли якунланса, "Посейдон"лар билан жиҳозланган "Белгород" Россия денгиз флоти таркибига киради.
Келажакда қитъалараро сув ости пилотсиз аппаратларнинг биринчи тўлақонли ташувчиси - "Хабаровск" атом сув ости кемаси (098531 лойиҳаси) бўлади, у ёзнинг бошида сувга туширилиши режалаштирмоқда, шундан сўнг синовлар тахминан икки йил давом этади. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида "Посейдон" каби тизимлар мавжуд эмас ва ундан ҳимоя воситалари мавжуд эмас.
Россия президенти Владимир Путин Федерал Кенгашга 2018 йилда йўллаган мурожаатда ушбу қурол ишлаб чиқилганлигини эълон қилди. "Посейдон" кўп мақсадли океан тизими - бу Пентагон ва НАТОнинг Шарқий Европадаги ҳужум потенциалининг хавфли тўпланишига, Россия Федерациясининг мудофаа потенциалини йўқ қилишга ишлатилиши мумкин бўлган АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимини шакллантирилишига Россиянинг асимметрик жавобидир.
Россиянинг олдиндан кўра олишлик хусусияти ортиқча эмаслиги аён бўлди - 2019 йилда АҚШ уйдирма баҳона билан Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқди, Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани йўқ қилиш учун шарт-шароит яратди ва 2020 йилга келиб ҳарбий бюджетини 750 миллиард долларгача оширди (бошқа барча давлатларнинг умумий мудофаа харажатларига деярли тенг).
Ақл бовар қилмас пилотсиз аппарат
"Посейдон" - бу атом электр ускунасига эга стратегик қитъалараро чуқур денгиз аппарати бўлиб, у 100 узел (185 км/соат) тезликда 1000 метр чуқурликда 10 минг километргача масофани босиб ўтишга қодир. "Посейдон" синовлари ноёб хусусиятлари ва деярли чексиз пилотсиз сузиш масофасига эга эканлигини тасдиқлади.
24 метр узунликдаги, диаметри 1,6 метр бўлган аппарат анъанавий ёки мегатонли термоядровий ўқ-дорилар билан жиҳозланиши мумкин ва авиаташувчи гуруҳларни, сув ости кемалари стратегик базаларини ва рақибнинг соҳил инфратузилмасини йўқ қилишга мўлжалланган. Океанда бундай "торпедо"ни топиш осон эмас, паст тезликда у ўта товушсиз юради, аммо гидроакустик алоқада (аниқланиб қолганида) бўлган тақдирда ҳам ундан ҳимояланишнинг иложиси йўқ.
Пилотсиз режимда "Посейдон" эҳтимолий рақибнинг барча мавжуд ва истиқболли сув ости кемалари, торпедалари ва ракеталари учун эришиб бўлмас чуқурлик ва тезликда ҳаракатлана олади. Автоном бошқарув тизими сув ости кемаларига қарши тусиқлар ёки бошқа мудофаа тизимларини топиб, енгиб ўтишга имкон беради. Бу дахлсизлик ва ақл бовар қилмас даражада зарарли таъсирни кафолатлайди. Ушлаб туришнинг жуда жиддий воситаси.
Россия ишланмаси Америка стратегик қўмондонлигини (STRATCOM) синов босқичидаёқ хавотирга сола бошлади. Ўтган йил февралда Конгрессда бўлиб ўтган мунозараларда, STRATCOM раҳбари Джон Хайтен, "Посейдон" принципиал жиҳатдан янги қурол тизими сифатида СНВ-3 шартномаси чекловлари остига тушмаслигини ва АҚШда Россиянинг янги ишланмаси аналоглари ишлаб чиқилмаётганлигини таъкидлади.
Шундан кейин Америка томони пилотсиз сув ости аппаратларини ҳам ядровий қурол ва бошқа тизимлар билан бир қаторда, тартибга солувчи янги келишувга қизиқиш билдирди.
Аввалроқ АҚШда таҳминий нашрлар пайдо бўла бошлади: гўё-ки глобал можаро юзага келганда, сув ости ташувчиси АҚШ қирғоқларига 100 мегонлик термоядровий қуролини етказишга қодир, у цунамини келтириб чиқариб авиаташувчилар, мудофаа заводлари ва бутун бошли шаҳарларни ювиб ташлайди. Шундай қилиб, пилотсиз "Посейдон" хизматга қилинмасдан олдин ҳам халқаро вазиятга ва қисман Россияга дўстона муносабатда бўлмаган бир қатор мамлакатлар ҳарбий раҳбариятининг қарорларига таъсир кўрсатди. Аммо бирон бир жиддий сабабсиз (масалан, РФга тажовуз акцияси) "Посейдон" ҳеч қачон ишга тушурилмайди.
Сирли "Хабаровск"
"Хабаровск" сўнгги сув ости кемаси, эҳтимол, Россиянинг энг катта ҳарбий сирларидан биридир. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, кема тубдан янги атом электр қурилмаси билан жиҳозланган ва олтита пилотсиз "Посейдон"ларни ташишга қодир, бу торпедолар Ғарб матбуотида "Қиёмат куни торпедалари" деб номланади.
Сув хажми 10 минг тонна, 32 узелгача тезлик, 500 метр чуқурликгача шўнғиш, 120 кунлик автономлик, камида 100 кишилик экипаж. Сув ости кемаси корпуси "Борей" сўнгги стратегик ракета ташувчисига ўхшайди. "Хабаровск"нинг асосий хусусиятлари махфий. Россия Ҳарбий-денгиз флоти Шимолий ва Тинч океани флотлари таркибида иккитадан "Посейдон" сув ости ташувчиси бўлишини режалаштирмоқда.
Бу Россиянинг бутунлай янги авлоддаги сув ости стратегик қуроллар тизимидир. Атом сув ости кемалари ва стратегик "Қиёмат куни торпедалари"нинг "икки томонлама махфийлиги", узоқ муддатли истиқболда АҚШ ва НАТО қуруқлик, денгиз ва космосда "ўтиб бўлмайдиган" ракеталарга қарши мудофаа тизимини яратишга эришганда ҳам, самарали жавоб қайтарувчи ядровий зарбасини ишончли кафолатлайди.
"Посейдон" - бу Россиянинг технологик устунлигини тасдиқловчи ягона далили эмас, балки эҳтимолий рақибга жуда таъсирли ва хушга келтирувчисидир. Аммо Россия Федерацияси таҳдидларни талвасали ҳолатда келтиришдан йироқда. Бундан ташқари, дунёда стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш учун Москва Россиянинг сўнгги стратегик қурол тизимларининг имкониятларини инобатга олган ҳолда, дунёда барқарорликка эришиш учун ғарблик ҳамкорлари билан адолатга асосланган шартномавий мажбуриятларини муҳокама қилишга тайёр.