Тожикистон Россия билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилди

© Flickr / Lars SteffensСамолет таджикских авиалиний "Somon Air"
Самолет таджикских авиалиний Somon Air - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Россия томонини мамлакат ҳукумати Россия билан парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида расман хабардор қилди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тожикистон Россия томонини мамлакат ҳукумати Россия билан парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида расман хабардор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Биз Россия томонини Тожикистон ҳукуматининг Россия билан авиақатновларни тиклаш қарори ҳақида расман хабардор қилдик”, - деди Тожикистон ТИВ ахборот ва матбуот департаменти вакили. 

Қозоғистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиаташувни қайта тикламоқда

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия томонининг жавоби кутилмоқда.

“Россия билан авиақатновлар тикланиши жараёни санитария меъёрлари ва эпидемияга қарши талабларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади”, - дея қўшимча қилган агентлик суҳбатдоши.

Ҳозирда Тожикистон ва Россия ўртасида Тожикистон фуқароларини олиб кетиш учун фақат чартер рейслар амалга оширилмоқда.

Тожикистон 21 июлдан Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам парвозларни қайта тиклаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия 1 августдан халқаро авиақатновларни қайта тиклашга қарор қилган эди. Ҳозирча фақат учта давлат - Буюк Британия, Туркия ва Танзанияга парвозлар қайта тикланади. Россия яна 30 га яқин мамлакат билан парвозларни тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0