Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон карантинни узайтиради, Қирғизистонда миллий мотам

© Sputnik / Табылды КадырбековПриспущенный флаг Кыргызстана на центральной площади в Ала-Тоо. Архивное фото
Приспущенный флаг Кыргызстана на центральной площади в Ала-Тоо. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда карантин узайтирилади, Қирғизистонда 30 июль коронавирус қурбонлари хотирасига миллий мотам куни сифатида эълон қилинади, Тожикистон Россия билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилди - ҳафта давомида содир бўлган муҳим воқеалар – Sputnik шарҳида.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Сўнгги маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 141 909 та коронавирусни юқтирганлик ҳолати қайд этилган. Ҳафта давомида минтақада 23 мингдан зиёд янги ҳолат аниқланган.

Қозоғистон

Мамлакат аниқланган ҳолатлар бўйича ҳамон етакчиликни қўлдан бой бермай келмоқда.

Продажа мяса на одном из рынков в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон бозорларида думба ва ерқалампирга талаб кескин ошди

Ўтган кун давомида Қозоғистонда 1 494 та янги ҳолат тасдиқланди. Касалланганларнинг умумий сони 81 720 нафарга етган (касаллик аломатларсиз кечаётган беморлар шулар жумласидандир). 51 823 киши ушбу касалликни енгган. 21 июль ҳолатига кўра 610 та киши вирус қурбонига айланган.

Мамлакатда 1,6 млн нафар муҳтож кишиларга 42 500 тенге (102 доллар) ёрдам пули берилган. Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, июль ойида карантин жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга бир марталик тўлов амалга оширилиши белгиланган эди

Қирғизистон

Ўтган сутка давомида мамлакатда пневмонияни инобатга олган ҳолда 689 та янги ҳолат аниқланган. Шу тариқа, коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 32 813 нафарни ташкил этмоқда. 20 388 киши соғайиб кетишга муваффақ бўлган. Пандемия бошланган буён 1277 киши вирус қурбонига айланган. Кеча 48 та янги ўлим ҳолати қайд этилган.

Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда 30 июль миллий мотам куни сифатида эълон қилинади

Россиядан Қирғизистонга 50 нафардан зиёд шифокорлар ёрдамга келган. Улар бир ой давомида қирғизистонлик ҳамкасбларига COVID-19 устидан ғалаба қозонишда кўмаклашишади. Бундан ташқари, Россия Қирғизистонга тиббиёт жиҳозлари ва турли кўринишдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатган.

Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда 30 июль коронавирусдан вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни сифатида эълон қилинишини маълум қилди.

Ўзбекистон

25 июль куни мамлакатда 592 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

2020 йил 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда жами 20 226 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Шу пайтга қадар 10 831 нафар коронавирус билан касалланганлар (54 фоиз) тузалиб кетган. Сўнгги кунларда коронавирусдан тузалганлар сони ҳам кескин ошиб бормоқда. Кечанинг ўзида бирданига 359 бемор соғайди. Вирус жами 112 кишини бевақт ҳаётдан олиб кетди. Жумладан, кеча пойтахтлик 34 ёшли ҳомиладор аёл COVID-19 нинг ўта оғир кечиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида мамлакат пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев карантин чекловлари 1 августдан кейин узайтирилишига розилик берди

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда германиялик тиббиёт профессори мамлакатга келиб, даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Туркиядан бир гуруҳ профессорлар етиб келади. Бошқа давлатлардан ҳам энг тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Мирзиёев бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланиши, бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда президент касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирганини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясини жиловлашда жасорат кўрсатган 200 нафардан зиёд фидойилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Тожикистон

Сўнгги маълумотларга кўра, ўтган кун давомида 46 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 7150 нафарга етган. Шулардан 5906 нафари (82,6 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Пандемия бошланганидан буён 59 киши қурбон бўлган. Ҳафта давомида иккита ўлим ҳолати кузатилди.

Самолет таджикских авиалиний Somon Air - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Россия билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилди

COVID-19 билан касалланиш камайганига қарамасдан тўйлардаги меҳмонлар сони 30-40 нафаргача қисқартирилди. Аввалги тартибга кўра тўй соҳиби кафе ёки ресторанга 100 кишини меҳмонга чақириши мумкин эди.

Тожикистон Россия томонини мамлакат ҳукумати Россия билан парвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида расман хабардор қилган.

Туркманистон

Туркманистон минтақада ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Шунга қарамасдан Туркманистонда 13 июлдан бошлаб ниқоб тақиш мажбурий қилиб белгиланган. Шунингдек, қатор йирик бозорлар, Ашхободда барча истироҳат боғлари ва савдо марказлари вақтинча фаолиятини  тўхтатган. ЖССТ миссияси мамлакатга ташрифидан сўнг ўзини худди коронавирус кириб келгандек иш тутишини тавсия қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 16 миллиондан зиёд киши коронавирусни юқтириб олган. Касалликдан шифо топганлар сони 10 миллионга яқинлашмоқда. Қурбонлар сони 640 мингдан ошган.

Янгиликлар лентаси
0