Коронавирусдан уйда даволанаётган беморлар сони очиқланди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишМедицинский работник во время постановки капельницы
Медицинский работник во время постановки капельницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморларнинг асосий қисми Тошкент вилоятида. У ерда 637 киши уйда даволанмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов маълум қилди.

Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19ни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

Ҳудудлар кесимида: Қорақалпоғистон Республикасида — 58, Aндижон вилоятида — 136, Жиззах вилоятида — 22, Навоий вилоятида — 40, Наманган вилоятида — 21, Самарқанд вилоятида — 96, Сирдарё вилоятида — 156, Сурхондарё вилоятида — 101, Қашқадарё вилоятида — 21, Тошкент вилоятида — 637,Тошкент шаҳрида — 413  нафар бемор уйда даволанмоқда.

таъкидланишича, уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 июлдан бошлаб коронавирус билан касалланганларни уй шароитида даволашга рухсат берилган.

Янгиликлар лентаси
0