COVID-19ни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

CC0 / Pixabay / PIRO4D / Иллюстрированное изображение вируса COVID-19
Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус инфекциясининг енгил формаси билан касалланиб, уйида даволанаётган бемор ўзини қандай тутиши керак, у билан бирга яшаётганлар нималарга эътибор бериши керак? Клиник қўлланма бундай саволларга жавоб топишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган беморларнинг уйда даволаниши бўйича қўлланма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Карантин 1 августдан кейин ҳам чўзилиши мумкин – Юсупалиев

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган  клиник қўлланмада "коронавирус инфекциясининг енгил формаси билан касалланиб, уйида даволанаётган бемор ўзини қандай тутиши керак, у билан бирга яшаётганлар нималарга эътибор бериши керак, аҳволини назорат остида ушлаб туришда нима ёрдам беради?" каби саволларга жавоблар келтирилган.

Таъкидланишича, ҳар қандай касалликни аввало шифокор назорати остида даволаш лозим. Қўлланмада кўрсатилганидек, «уйда даволаниш жараёнида, яъни касаллик аломатларининг бутунлай йўқолиб кетгунига қадар ёрдам кўрсатиш бўйича бемор билан шифокор ўртасида ўзаро муносабат йўлга қўйилган бўлиши зарур».

Мазкур ҳужжат устида Миллий палата экспертлари томонидан олиб борилган иш жорий йил 30 июнда якунига етказилган ва икки ҳафтадан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган, яъни шифокорлар ҳам, беморлар ҳам унга қараб иш тутса бўлади.

Медицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 13 июль асосий хабарлари

Яна шуниси ҳам муҳимки, ушбу Клиник қўлланма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига мувофиқ тайёрланган. 

Сўнги маълумотларга қараганда, коронавирус билан касалланган беморларнинг 40 фоизида касаллик енгил кечади. Агар касалликнинг шундай кечишини қисқа таърифласак, унда COVID-19ни аниқлашга хос клиник ҳолатлар мавжуд, лекин вируссиз пневмония ёки гипоксия белгиларисиз.

Бунда шуни билиш муҳимки, COVID-19 инфекцияси билан касалланганлиги лаборатория томонидан тасдиқланган, ёки шундай эҳтимол мавжудлиги, ёки шундай ҳолатга шубҳа уйғотган барча шахслар вируснинг янада тарқалишини олиш мақсадида уйда ўзини ўзи яккалаши лозим бўлади.

"COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморларни даволаш бўйича Вақтинчалик клиник қўлланма» ҳужжатида касалликнинг енгил кечишига хос бўлган асосий касаллик белгилари саналиб ўтган. Улар орасида тана ҳароратининг 38°С дан ошиши (ёки ҳароратнинг кўтарилмаслиги), терлаш, умумий ҳолсизлик, йўтал,сирқовланиш, тумов ёки томоқ оғриғи, томоқ қичиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва (ёки) диарея, тананинг қақшаши, бош оғриғи, таъм ва ҳид сезишнинг бузилиши.   

Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Қачон тугайди? Олимлар коронавируснинг 3-чи тўлқини ҳақида огоҳлантиришди

COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморни қаерда даволаш — тиббиёт муассасасидами ёки уйдами, — ҳақидаги қарор ҳар бир аниқ ҳолатда қабул қилиниши кераклиги кўзда тутилган. Бу ерда муҳим мезонлардан бири бу — ҳолатнинг бирдан ёмонлашувининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, беморнинг уй шароитини баҳолаш ҳам муҳим.

Ҳужжатнинг алоҳида бўлими сифатида «Бемор ва унинг оила аъзолари учун тавсиялар» ажратилган. Бу ерда, хусусан, «Беморни парвариш қиладиган шахслар сони чегараланган бўлиши лозим. Аслида соғлиги мустаҳкам, асоратли касалликларсиз ёки иммунитети паст бўлмаган бир киши танланиши лозим»лиги кўрсатилади.

Бевосита даволашга, ҳужжат тили билан сўзлаганда, COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморни даволашга келсак, Клиник қўлланмага мувофиқ, «симптоматик даволаш: иситмаси кўтарилганда ёки оғриқни пасайтириш учун ҳароратни туширадиган дори воситалари, ҳолатга мос овқатлантириш ва сув балансини ушлаб туриш» тавсия этилади.

Симптоматик даволаш қуйидагиларни кўзда тутади: иситмани тушириш учун — ҳароратни пасайтирадиган дори воситалари, масалан, парацетамол, ибупрофен,; комплекс терапия учун ринит ва/ёки ринофарингит — намлайдиган/ элиминацион дор воситалари, бурун-димоғ орқали қўлланиладиган деконгестантлар; нафас йўлларининг яллиғланиши терапияси учун — мукоактив, бронхолитик ва бошқа дори воситаларини қўллаш.

Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон COVID-19 ни енгишга муваффақ бўлдими?

Шунингдек, жумладан ринитни уйда даволаш учун, бурун битганда ва бошқа бир қатор ҳолатларда яна бошқа тавсиялар ҳам берилган. Касалликнинг енгил турида яхши овқатланиш керак бўлади, албатта, илиқ ҳолда, вазннинг ҳар бир килограммига нисбатан 30 миллилитр ҳисобида (организмдан заҳарларни қувиб чиқариш, шиллиқ пардани намлаб туриш ва томоқ-бурундаги ажратмаларнинг ажралишини енгиллаштириш мақсадида).

Зудлик билан тиббий ёрдам талаб қилинадиган хавотирли аломатларга эътибор қаратилади. Жумладан, бош айланиши, нафас олишнинг оғирлашиши, кўкракда оғриқнинг пайдо бўлиши, организмнинг қуриб кетиши ва бошқаларга.

«COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланган беморларни даволаш бўйича Вақтинчалик клиник қўлланма» нафақат шифокорлар ва беморлар учун муҳим ҳужжат ҳисобланади, шу билан бирга COVID-19 ҳақидаги билимлар билан қизиқувчилар учун исботланган тиббиёт ва халқаро тажрибага асосланган кенг ахборот манбаи ҳам бўлиб хизмат қилади.

У билан ишлаб чиқарувчиларнинг — Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг сайти орқали таниши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0