АҚШ Хитойдан Хьюстондаги бош консулхонасини ёпишни талаб қилди

© AP Photo/Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пекин Вашингтонни қарорни зудлик билан бекор қилишга чақирди, акс ҳолда “қатъий жавоб” берилиши билан огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. АҚШ Хитойдан Техас штати Хьюстон шаҳридаги бош консуллиги уч кун ичида ёпилишини талаб қилди. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.

Аввалроқ бу ҳақда Хитойнинг Global Times нашри бош муҳаррири ёзганди ва рўй берган вазиятни “телба қадам” деб атаган эди.

Государственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий. - Sputnik Ўзбекистон
"Гонконг автономияси" Хитой ва АҚШ муносабатларини кескинлаштирмоқда

Пекин Вашингтонни қарорни зудлик билан бекор қилишга чақирди, акс ҳолда “қатъий жавоб” берилиши билан огоҳлантирди.

Fox News нашри хабарига кўра, бир кун олдин Хьюстондаги дипломатик ваколатхона биносида ҳужжатлар ёқиб юборилган.

АҚШ-Хитой муносабатлари таранглигича қолмоқда. Томонларнинг ўзаро иқтисодий даъволари бор. Бундан ташқари, Америка маъмурияти Хитойни янги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида ноҳақ маълумот беришда айбламоқда. Ўз навбатида, Хитой Вашингтоннинг мамлакат ички ишларига, хусусан Пекин ва Гонконг ўртасидаги муносабатларга аралашаётганидан норози.

Янгиликлар лентаси
0