Ўзбекистонда коронавирус: 21 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВрачи в кабинете компьютерной томографии медицинского исследовательского центра
Врачи в кабинете компьютерной томографии медицинского исследовательского центра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 441 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Школьники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
ДТМ: тест синовларида иштирок учун тўлов муддати бир кунга узайтирилди

Бир сутка давомида 441 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 76 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 9 463 нафарга етди.

Айни пайтда 8 199 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Испытание вакцины от коронавируса в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой биргаликда коронавирусга қарши вакцина синовини ўтказиши мумкин

Ўлим ҳолатлари

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши”  ташхиси билан стационар даволанган.

Беморда 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир ҳолат: Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.И. (аёл) жорий йил 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган.

15 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 93 киши пандемия қурбони бўлди.

Вакцина синови

Ўзбекистонлик мутахассислар хитойлик ҳамкорлари билан биргаликда коронавирусга вакцинанинг учинчи – сўнгги босқичини ўтказишлари мумкин.

Алишер Кадиров – Депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Қодиров CoViD-19нинг янги тўлқинини қандай тўхтатиш мумкинлигини айтди

Хитой томони China National Biotec Group (“Sinopharm Group”) томонидан ишлаб чиқилган инактивлаштирилган ва рекомбинант вакцина клиник синовларининг икки босқичи муваффақиятли ўтганини билдирган.

Яқинда Хитой аҳолиси ўртасида клиник синовларнинг охирги, яъни учинчи босқичи бошланган. Корпорация раҳбари Ўзбекистон ҳудудида ҳам ана шундай синовни ўтказишни таклиф қилди.

Янги тўлқинни қандай тўхтатиш мумкин

"Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров CoViD-19нинг янги тўлқинини қандай тўхтатиш мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

Қодировнинг айтишича, вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик.

"Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган типини олиб кириши мумкин. Бу янги тўлқин дегани. Пайғамбаримиз (с.а.с) ҳам “Вабо тарқалган жойга бормангиз, агар турган жойингизда вабо бўлса у ердан кетмангиз” деб бекорга айтмаганлар.

Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади", - деб ёзган партия раҳбари ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 14,7 миллиондан ошди, 609 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,8 млн), Бразилияда (2,1 млн), Ҳиндистонда (1,2 млн).

Янгиликлар лентаси
0