ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Махсус комиссия ахбороти эълон қилинди.
Шу билан бирга, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат махсус комиссия қарорлари асосида амалга оширилади.
"Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсат бериш тартиби кейинроқ эълон қилинади", - деб қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон ўзига керакли бўлган дориларнинг 21%ини ишлаб чиқариши, қолган 79 % - импорт қилиниши ҳақида хабар берган эдик.