Cысоев: КГБ саксониничи йиллар Олимпиадасини дунё миқёсидаги жанжалдан сақлаб қолган

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПраздничное шествие спортсменов во время открытия XXII летних Олимпийских игр в Москве.
Праздничное шествие спортсменов во время открытия XXII летних Олимпийских игр в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўн тўққизинчи июл куни Москвада Олимпиада-80 ўйинлари очилганининг 40 йиллиги нишонланади. Москва Олимпиадаси энг юқори даражада ўтказилган, шу боис, муносиб равишда, халқаро Олимпия ҳаракати тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилган, дея таъкидлашади мутахассислар.

Ўйинлар хавфсизлиги қандай таъминлгани, Олимпиадада техниканинг қандай янги турлари қўлланилгани, у маҳаллий ва жаҳон спортини ривожлантиришда қандай ўрин тутгани ҳақида РИА Новостига берган интервьюсида спорт соҳасидаги машҳур раҳбар, ўз вақтида РФ Жисмоний маданият қўмитаси раиси ва Россия Олимпия қўмитаси ижроқўми президиуми аъзоси, Олимпия ордени кавалери Валерий Сысоев гапирди. У шунингдек, замонавий олимпия ҳаракатини халқаро спорт манфаатларига мос равишда ривожлантириш учун уни қандай такомиллаштириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Валерий Сергеевич, сиз Москвадаги Олимпиада тарихига икки нуқтаи-назардан қарай оладиган ноёб инсонсиз - ўша пайтда алоҳида спорт тури, хусусан, велоспортни бошқарган етакчи бўлгансиз, қолаверса, Олимпиада-80 ўйинларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича штаб аъзоси эдингиз. Кўпинча, ушбу ўйинларга нисбатан бир хил тезис янграйди - гўё, хавфсизлик чораларини таъминлаш ишлари ноқулай қатламни оммавий равишда 101-километр ташқарисига кўчириш билан якунланган. Бунга нима дейсиз?

- Бу нопрофессионал мулоҳаза. Аммо Москва Олимпиадасидаги барча хавфсизлик чоралари талабга мос бўлган. Биринчидан, ўша давр шароитида Москва Олимпиадаси энг кучли ташқи сиёсий босим шароитида бўлиб ўтган. Эҳтимол, бунгача биронта ҳам ўйинда бундай ташқи босим бўлмаган. 1979 йилнинг декабрида СССР Афғонистонга ўз қўшинини киритди. Шундан сўнг АҚШ Москвадаги ўйинларга бойкот эълон қилди ва бошқа давлатларни ҳам шунга чақирди. Албатта, Олимпиада пайтида провокациялар бўлиши мумкинлиги истисно қилинмади.

Открытие выставки Москва и спорт - Sputnik Ўзбекистон
Фақат кумуш медаллар соф бўлган: 1980 йилги Олимпиада медаллари ҳақида

Бундан ташқари, Мюнхен олимпиадасида Исроил делегациясининг қўлга олиниши билан боғлиқ фожиа ҳали хотиралардан кўтарилмаганди. Ахир террорчиларга Ўйинлардан бошқа яна нима жозибалироқ туюлиши мумкин? У ерда террорчилик актини уюштириш - тарихга киришни англатади.

1975 йилда Москва Олимпиадасининг ташкилий қўмитаси тузилиб, унинг таркибига етакчи мутахассислар, шу жумладан хавфсизлик бўйича мутахассислар ҳам кирган эди. КГБ таркибида "Альфа" гуруҳи номи билан машҳур бўлган аксилтеррор бўлинмаси ташкил қилинди, ИИВ таркибида ҳам махсус бўлинмалар тузилди. Тегишли ходимлар Монреалга боришди, у ерда хавфсизлик қандай таъминланганлигини кузатдилар ва тажриба орттирдилар.

Яна бир ҳолат бўлган. 1977 йил январида арман миллатчилари Москва маркази ва пойтахт метросида портлашлар уюштирди. Халқаро ҳамжамият ташвишланиб қолди, албатта: "Москвангизда портлашлар рўй беряптию, сиз эса Олимпия ўйинларини тайёрламоқдасиз". Бу жуда қийин синовлар эди. Бундан ташқари, Леонид Брежневнинг позицияси ҳам бошида ноаниқ бўлган - Ўйинларга тайёргарлик кўлами аниқ бўлгач, у ўзининг Политбюродаги ҳамкасбларига: "Балки биз учун Олимпиадани ўтказиш шарт эмасдир?", деган савол билан мурожаат қилган. Аммо онгли кучлар биз ўйинларни юқори даражада ўтказишга қодир эканлигимизни исботлай олишимизни тушунар эдилар.

Олимпиада фақатгина Москвада ўтказилмаганини ёдга олиш лозим. Елканли регата Таллинга ишониб топширилди, Ленинград, Киев ва Минскда эса футбол турнирлари ўйинлари ўтказилди. Тартибни таъминлаш учун, албатта, жойлардаги керакли мутахассислар жалб қилинди. Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Биласизми, мен одамларнинг ўзаро муносабатлари ва ҳотиржамлик нуқтаи назаридан - 1980 йилдаги Москвада  яшашни хоҳлардим.

Виталий Смирнов - Sputnik Ўзбекистон
Саксонинчи йиллар олимпиадаси: Брежнев мактуби ҳақида афсона ва бойкот ҳақиқати

Ўзимдан мисол келтираман: Ўйинлар пайтида тадбирлар кўплигидан ишдан уйга тунги 1да қайтардим, уч-тўрт соат ухлардим холос. Ўзим рулда юрардим, толиққаним сабабли икки марта машинани кечасига қулфлашни унутибман. Ишга бориш учун тонг саҳар етиб келардим, машина олдига келсам - машина бус-бутун, ҳеч ким тегмаган.

Москва кўчаларида пиёниста ва фоҳишалар бўлмаганлигини нимаси ёмон? Агар сиз мезбон бўлсангиз, албатта, меҳмонлар ўзини хавфсиз ва қулай ҳис қилишлари учун ҳамма нарсага тайёр бўласиз. Олимпиадани қабул қиладиган ҳар қандай давлат айнан шундай қилади. Ва бу ерда икки томонлама стандартларни қўллашнинг кераги йўқ: яъни гўёки, чет элда масала бошқадай, у ерда тартибни кучайтириш мумкин-у, бизда эса йўқ.

Натижада, тартиб энг юқори даражада таъминланганлиги нуқтаи-назаридан, Москва Олимпиадаси нафақат тарихда қолди, балки хавфсизлик хизматлари учун йилномага, услубий қўлланмага айланди. Аммо ҳар қандай Олимпиада хавфсизлиги фақат мезбон томоннинг зиммасига юкланади, дейиш хом-хаёлдир. Йўқ, бу чет эллик ҳамкорлар билан бажариладиган умумий иш. Совет идоралари ҳам бошқа давлатлардаги ҳамкасблари билан фаол алоқада бўлган. Тезкор маълумотлар алмашинуви амалга оширилди, махсус хизматлар мувофиқлаштирилган ҳолда иш олиб борди.

- Валерий Сергеевич, ўша Ўйинлар вақтида фавқулодда ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган, аммо натижада рўй бермаган бирон бир эпизод бўлганми?

- СССР учун жиддий ташқи ташқи сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шундай ҳолатни ҳанузгача эслайман ва у айнан велоспортда содир бўлган. Биз бундай халқаро миқёсдаги тадбирга биринчи марта тайёрлаётганимиз ва таъминлаётганимиз сабабли, ишчи даражада хавфсизликни кафолатловчи муҳим чоралар кузатилган ва баъзан амалга оширилган ҳам - бу бизда баъзи спорт турларининг тажрибаси ва спецификаси йўқлиги билан боғлиқ бўлган. Аммо ўйинлар бошланишидан олдин ҳамма нарса тартибга солинди.

Крилатскоеда шоссе велотрассасини қурдик. Пойгадан бир кун олдин, барча жамоалар машғулотлари ўтиши керак бўлган кун, трассанинг бутун ташқи ва ички периметри бўйлаб ички қўшин аскарлари жойлаштирилди. Улар шу қадар зич туришардики, на ичкаридан, на ташқаридан хеч ўтолмасди. Яхшиям қўлларида автоматлари бўлмаган. Буни кўриб, эсанкираб қолдим. Ахир, чет элликлар реакциясини тасаввур қилиш қийин эмас - улар бизни эзиб ташлаган бўлардилар: коммунистларнинг тартиблари шунақа эканда, деб. Аммо, Худога шукур, у пайтда хорижий иштирокчилар машғулотларга келишга улгуришмаган эди. Мен трасса қўриқланишига масъул одамнинг олдига бордим, у эса менга: "Ҳеч нарса қила олмайман, менга ҳеч кимни ичкарига киритмаслик буйруғи берилган", деди. Мен унга тушунтира бошладим: велоспортда ўзига хос хусусият бор, трекда велосипедчилар ўз жамоаларининг ёрдамига муҳтож бўлишади - ғилдиракни алмаштириш керак, ичимлик суви ва озиқ-овқат дегандай. Йўлда тўсиқ пайдо бўлса, унда нима бўлади, қандай қилиб ёрдам беришади? Аммо у кўнмади.

Передача эстафеты - Sputnik Ўзбекистон
Москва-1980 Олимпия ўйинлари машъаласи тарихи ва сирлари

Албатта, буни ҳеч ким атайлаб қилмаган. Ҳаммасини аъло даражада амалга оширишни хоҳлашган. Аммо бундан менга енгил бўлмади-да. Телефонга қараб югурдим, штабга қўнғироқ қилдим – гўшакни КГБ Бешинчи бошқармаси бошлиғи Филипп Бобков кўтарди. Мен унга: "Филипп Денисович, ҳолат мана шундай. Ахир сиз бутун дунё буни кўрса, қандай шармандалик бўлишини, Ғарбда буни қандай тарғиб қилишлари ва кўрсатишларини яхши тушунасиз-ку", - дедим. Бобков ҳаммасини дарҳол тушунди. Буйруқ берилди, аскарлар олиб ташланди, фақат назорат пунктларида қолдирилди, улар унчалик кўзга ташланмас эди. Натижада ҳеч ким ҳеч нарсани сезмади.

- Олимпиада пайтида Владимир Высоцкий вафот этди. Бу Ўйинлар ўтказилиши ва хавфсизлигига таъсир кўрсатдими? Ахир у билан хайрлашишга саноқсиз одамлар келган.

- Йўқ, олимпиада жамоатчилиги учун кенг резонанс бўлмади. Бу хавфсизликка ҳам таъсир қилган эмас. Албатта, унинг фаолияти расман қўллаб-қувватланмаганига қарамай, Высоцкий жуда машҳур эди. Ўзим ҳам унинг ёзувлари бор кассеталарни мусобақаларга олиб борардим.

- Москвадаги Олимпия ўйинларининг энг ёрқин хотиралари унинг гастрономик қисми - дўконлар чет эл маҳсулотларига лиммо-лим бўлганлиги билан боғлиқлиги ҳақида кўплаб ёзилган ва гапирилган.

- Ўйинлардаги асосий нарсани фақат шунда кўришга ҳаракат қилиш, очиғини айтганда, нолойиқ иш. Спортдан узоқ одамларгина бундай гапиришлари мумкин. Агар 1980 йилги ёзги ўйинларнинг мамлакатимиз ва жаҳон олимпия ҳаракати учун мероси ҳақида жиддий гаплашадиган бўлсак, мен бунда бир нечта муҳим жиҳатларни ажратиб ўтаман.

Биринчидан, биз - Москва Ғарбда тасвирланадигандек ёввойи ҳайвонлар яшайдиган олис тайга эмаслигини, аксинча, кўркам, замонавий мегаполис эканлигини, мамлакатимиз Улуғ Ватан уруши оқибатларидан халос бўлганлигини ва барча учун кенг кўламли спорт байрамини ташкиллаштиришга қодирлигини бутун дунёга намойиш эта олдик.

Москва Олимпиада ўйинлари миллатчилик хусусиятидан йироқ характерга эга бўлган ва жамиятни, турли миллатларни бирлаштирувчи улкан омил бўлган. Муваффақиятли ўтказилган ўйинлардан одамлар беҳад хурсанд эдилар. Муболағасиз, Совет Иттифоқининг энг чекка жойларигача бўлган барча республикалар бу Ўйинларда ўзларининг иштирокини сезишган. Терма жамоаларимиз таркибида турли миллатга мансуб спортчилар бўлган. Олимпиада тугагач мамлакатнинг турли минтақаларига ташриф буюрганимда одамлар: "Ўйинларимиз нақадар ажойиб бўлди!", дея ҳайратларини яширишмади. Ҳа, "Москвадаги" ўйинлар эмас, "бизнинг ўйинларимиз", дейилди.   

Ўзбекистон олимпия қаҳрамонлари  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олимпиада ўйинларида қанча медал олган?

Яна бир жуда муҳим жиҳат - Олимпиада Совет Иттифоқида жисмоний маданият ривожига улкан туртки берди. Ҳа, бизда урушдан олдин оммавий жисмоний тарбия ва спорт бор бўлган, лекин улар уруш томонидан йўқ қилинди. Асосан Москва Олимпиадаси туфайли бу тикланди. Яъни, одамларда оммавий тарзда спорт билан шуғулланишга бўлган улкан хоҳиш уйғонди. Улкан ютуқлар учун эмас, балки шунчаки завқланиш, соғлик учун.

Шу билан ҳамоҳанг, жамиятда спортчи образи жуда ижобий қабул қилина бошлади. Агар илгарилари фильмларда, спектаклларда спортчи, жисмоний маданият ходими, айниқса, жисмоний тарбия ўқитувчиси кўпинча трикотаж шимда тиззалари чўзилган ҳолатда намоён бўлган бўлса, Ўйинлардан кейин у энди чиройли экипировкага эга бежирим ҳолатда, олимпийкада намоён бўлди. Спортга бўлган қизиқишни рағбатлантирувчи чақириқ пайдо бўлди, бу жамиятнинг муҳим қисмига айланди. Бу юқоридан сингдирилмади - бу инсон эҳтиёжи эди. Аммо, афсуски, у СССР қулаши билан барбод бўлди.

Олимпия иншоотларига келсак, улардан бирортаси ҳам Ўйинлардан кейин ташлаб қўйилмади ва бошқа, ҳатто Афина ёки Рио-де-Жанейрода ўтказилган замонавий Ўйинлардан фарқли ўлароқ - фаол ишлатилди. Олимпия қишлоғини олайлик? У ерда батартиб уйлар жойлашган ва ҳанузгача мажмуа фаолият юритиб келади.

Москвадаги Олимпиада аҳолининг ижтимоий манфаатларига зид келмади - Токиода коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган Олимпиадани олиб қарайдиган бўлсак, у ерда аҳолининг ярмидан кўпи олимпиада Япония пойтахти учун бефойда эканлигини билдириб, Ўйинларга қарши чиқмоқда.

Олимпиада 2016. BMX. Финалы - Sputnik Ўзбекистон
Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

Олимпиада-80 меросининг яна бир жиддий элементларидан бири, ҳозирда биз учун ўта долзарб масала бўлиб - бу бизнинг жаҳон спортида ўйин қоидаларини шакллантиришдаги иштирокимиздир. Айтишим керак, биз ўшанда ХОҚда ҳам, халқаро федерацияларда ҳам унинг бошқаруви тизимида иштирокимизни мустаҳкамладик. Бизнинг обрў-эътиборимиз яхшигина ошди, биз ўшанда, ҳозиргина, Ўйинларни жуда ажойиб ўтказган мамлакатингни бошқа давлатлар қўллаб-қувватлаши қандай бўлишини ҳис қилдик.

Кейинчалик бу ҳам йўқотилди, чунки ҳар қандай жараёнда узоқ муддатли, тенг шароитда, тенг ҳуқуқли шартларда иштирок этишингиз, рақобатчиларни сизга қарши ҳаракат қилишга ундайди. Ҳушёрликни йўқотишингиз билан, сизни ютиб юборишади. СССР йўқ бўлиб кетиши билан айнан шу иш содир бўлди. Афсуски, биз ўз позицияларимизни йўқотдик.

Яна бир нарса – ўз бошқарув кадрларимизни тайёрлаш масаласи. Ҳар қандай бу каби оламшумул тадбир одамларни сафарбар қилади. Мамлакатимиздаги барча спорт ташкилотлари раҳбарлари у ёки бу тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш схемасида - техник маслаҳатчи, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва ҳоказоларда иштирок этишди. Олимпия ўйинларидан кейин бу каби ҳар қандай одамни СССР Спорт қўмитаси аппарати таркибига ишга қабул қилса бўларди - у пайтда Спорт вазирлиги бўлмаган ва бундай одам у ерда жуда зўр ишлаган бўларди. Яъни, одамлар аппарат фаолияти бўйича тажриба орттирар, бошқарув тажрибаси ва мутахассислар билан ҳамкорлик тажрибасига эга бўларди. Уларнинг барчаси давлат ёндашуви, давлат тафаккурига эга бўлган мутахассислар бўлган.

Узбекистан получил официальное приглашение в Токийскую Олимпиаду - Sputnik Ўзбекистон
Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди

Албатта, Москва Олимпиадаси нафақат спортга оид, балки янги технологиялар яратилишига туртки берди. Масалан, Ғарб бизга электроника етказиб бермасди, шу боис, саноатимизни рағбатлантирдик, турли хил Олимпия иншоотлари учун ўз ўлчаш ускуналаримизни яратдик. Замонавий спорт, айниқса Олимпиада, технологик тараққиёт, янги жиҳозлар ва ускуналар яратилишини рағбатлантиради. Шу аснода спорт кўплаб янги ишланмаларни синовдан ўтказиш учун полигонга айланди.

- Москвадаги ўйинларда, мисол учун, ўша велоспортда бизнинг қандай янги илмий ва техник ғояларимиз ишлатилган эди?

- Масалан, биз биринчи бўлиб оёқ бармоқларини педалга маҳкамлайдиган "қалдирғоч думи", деб аталадиган металл туклипсани ихтиро қилдик. Унгача маҳкамлаш учун чарм камарлар ишлатилган, аммо улар ишончли бўлмаган. Яна бир мисол – шоссе велосипедлари учун эллиптик шестерня. Вақт ўтиши билан, барча профессионаллар унда ҳаракатланишни бошладилар.

Биз биринчилардан бўлиб Сибир тилоғочини велосипед йўлаги учун материал сифатида танладик ва уни Крилатское трекида ишлатдик. Бунга қадар Африка қора дарахти ишлатилган. Аммо у жиддий жароҳатга, велосипедчиларга шикаст етказиши мумкин бўлган хавфга олиб келиши мумкин бўлган ёриқлар пайдо бўлиши билан хатарли эди ва бундай ҳолатлар бўлган ҳам. Сибир тилоғочида эса бундай нохуш хусусият йўқ эди.

Факел Олимпийских игр 2020 года, которые пройдут в Токио - Sputnik Ўзбекистон
Олимпиада машъаласини ёқиш маросими илк бор мухлисларсиз ўтказилади

Дарвоқе, бундай сатҳ туфайли Крилатское велотреки ўша пайтда дунёдаги энг тезкорга айланди – унда фақат 1980 йил Ўйинларининг ўзида 13 та жаҳон рекорди ўрнатилди.

Умуман олганда, бизда қудратли спорт назарияси бўлган, унда турли соҳалардаги етакчи мутахассислар ишлаганлар.

- Фикрингизча, 1980 йил учун хос бўлган хусусиятлар билан таққослаганда замонавий олимпия ҳаракатининг асосий хусусиятлари жиҳатлари нимада? Уни ривожлантириш, у турли мамлакатлардаги одамларни бирлаштирувчи омилга айланиши учун нима қилиш керак?

- Мен қуйидагиларни айтаман. Замонавий Олимпия ҳаракати тобора улкан шоу-бизнесга айланиб бормоқда. Бунда нафақат давлат, балки кўп миллиард долларларга тенг сармояларни киритаётган хусусий бизнес иштирок этаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Олимпия ҳаракатининг тижорий тус олиши, унинг сиёсийлаштирилиши каби, кеча бошланган эмас, албатта. Аммо ҳозирда бу жараённинг кенг қамровлиги, тенг равишда Ўйинлар дастурининг тобора қаппаяётгани, менинг фикримча, нафақат олимпия ҳаракатининг бир қутблилигига, балки, айтайлик, соядаги бизнес элементлари томонидан назорат пайдо бўлишига олиб келади. Жаҳон спорт жамоатчилиги ҳам "ўзимизникилар учун" профессионал супер лига, ўзига хос "Олимпиада салтанати" шаклланди, деб бежизга айтаётгани йўқ.

- Допинг билан боғлиқ, ВАДА билан боғлиқ вазият, натижада Россия Олимпия қўмитасининг Пхенчхандаги 2018 йилги ўйинлардан четлатилиши шундай ҳолат натижасими?

Олимпийские игры 2020 в Токио - Sputnik Ўзбекистон
ХОҚ Токио-2020 Олимпиадаси бўйича расмий баёнот билан чиқди

- Шакллантирилган ВАДА халқаро тизими, хусусан, давлат маблағлари эвазига ҳам, таркибида иштирок этаётган ташкилот ва жисмоний шахсларнинг ҳақиқий бутунжаҳон тўрини яратди. Аммо ВАДАнинг ўзига нисбатан асосий масала ҳал қилинмаяпти: ушбу ҳолатларни келтириб чиқарган асосий сабаб аниқланмаяпти.

Мен айтиб ўтган барча тенденциялар секин-аста алоҳида давлатлар даражасида жорий қилинмоқда. Биз Россияда бу жараёнларни пассив равишда ўзлаштирмоқдамиз, ва афсуски, ҳозирда биз уларга ҳеч қандай таъсир ўтказолмаймиз, уларни самарали назорат қила олмаймиз.

СССРнинг халқаро спорт институтларидаги иштироки нуқтаи назаридан, юқорида Москвадаги Ўйинлар мероси ҳақида бежизга эсга олганим йўқ. Уларда бизнинг керакли даражадаги иштирокимиз йўқлиги, халқаро спорт харакатини бошқаришда етарли даражада иштирок этмаслигимиз, пировардида, бир қатор масалаларда доимий равишда четланиб ҳаракатланаётганимизга, заиф бўлиб қолаётганимизга олиб келади.

Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
ХОҚ COVID-19 туфайли Токио Олимпиадаси бекор қилинишини истисно қилмади

Агар бошқа асосий тенденциялар ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни ҳам албатта таъкидлаш керакки, олимпия ҳаракатида давлатнинг улуши айниқса юқори бўлиб бормоқда. Ахир, бутун инфратузилманинг қурилиши, хавфсизлик кафолатли таъминланиши ва алоҳида халқаро спорт ташкилотларининг ривожланишига ҳисса қўшиши давлатнинг зиммасида. Аммо шу билан бирга Олимпиадаларнинг нархи ҳам тобора ортиб бормоқда. Келинг, савол берайлик - биз бундай шароитда биринчи марта Африкада Олимпиада ўтказа оламизми? Бу ерда жавоб аниқ.

- Аммо ўйинларга сарф-харажатлар ўсиши абадий давом этавермайдику, бу қабариқ бир кун келиб ёрилади. Ва бир қутблилик ҳам узоқ давом этмайди - бу дунё сиёсатидан кўриниб турибди. Бундан келиб чиқадики, агар биз фақат олимпия ҳаракатини сақлаб қолмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзидаёқ вазиятни тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керакми?   

- Жуда тўғри. Токиодаги коронавирус туфайли қолиб кетган Олимпиада билан боғлиқ вазият буни яққол кўрсатиб турибди. Ахир, ҳозир нима бўляпти? Ушбу инфекциянинг эҳтимолий иккинчи тўлқини фонида Ўйинлар 2021 йилда ҳам бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида Япониядан сигналлар келмоқда. Бу шунчаки мисли кўрилмаган чақириқ. Иқтисодий ўта жиддий зарар етказилиб бўлди, сармоядорлар ва давлат ташкилотлари билан ишлашда, шу жумладан, Олимпия мероси объектларидан самарали фойдаланишда катта узилишлар рўй бериб бўлди. Шу билан бирга, спортчиларни олимпия цикли доирасида тайёрлашнинг ташкилий ва услубий асослари жиддий равишда бузилди, мураббийлар таркибининг иши бузилди. Вазият қачон нормаллашиши номаълум.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийи Любинко Друлович иштирокида сўнгги матбуот анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Друлович Ўзбекистон терма жамоасига Олимпиядага чиқиши учун нима етишмаганини айтди

Очиғини айтганда, гап замонавий олимпия ҳаракатининг моҳиятини чуқур қайта кўриб чиқиш ҳақида кетмоқда. Ва бу шуни кўрсатадики, ХОҚнинг кўп аъзолари ҳам бу ҳақда гапиришмоқда. Аммо Халқаро Олимпия Қўмитасининг консерватизми ва унинг тижорий таркибий қисми ўтмишдаги стереотиплардан халос бўлишга ва дадил қарор қабул қилишга имкон бермаяпти.

- Буларнинг барчасидан қутулишнинг қандай йўлини кўрасиз?

- Ғоя қуйидагича: нега бирон бир йилни, балки келгуси йилни, ўзига хос халқаро спорт ярашуви йили деб эълон қилиб, барча жаҳон чемпионатларини ХОҚ патронажи ва Олимпия олови остида ўтказиб бўлмайди? Олимпиада ўйинларига ҳеч қандай тескари таққослаш йўқ, чунки Олимпия ўйинлари, аслида, ҳар хил спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари йиғиндисидир. Бундай қарор барча олимпиячиларга ҳақиқатан ҳам биз ҳаммамиз битта катта спорт оиласи эканлигимизни кўрсатади. Бу ошиқча сиёсатлашишни олиб ташлаши ва Олимпия ҳаракатини янада такомиллаштириш учун дастур бўлиб хизмат қилиши мумкин бўларди. Яъни, бир томондан, биз кўп йўналишли Олимпия "матрицаси"га эришган бўлардик, ХОҚ аъзолари эса тегишли жаҳон чемпионатларида ўз вазифаларини бажарган бўлардилар.

Гимнастка Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Токио Олимпиадасидан сўнг Чусовитина ўз фаолиятини якунлайди

- Бунинг учун умумий столга ўтириб, ҳеч бўлмаганда ҳалол умумий суҳбатни бошлаш керак. Агар ХОҚнинг консерватизмини ҳисобга олсак, унда буни қандай даражада амалга ошириш керак?

- Менимча, тўпланган муаммолар кўлами, жаҳон спорт ҳаракатининг сиёсий ва ижтимоий таркибий қисмини ҳисобга олган ҳолда, уларни энг юқори халқаро миқёсда, аниқроғи, дунё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида муҳокама қилиш заруриятини келтиради. Ва Россия бунда бундай мунозарани ташаббускори бўлиши мумкин.

Спортчиларимизнинг дунёдаги ютуқлари, йирик халқаро мусобақаларни, шу жумладан Сочидаги Олимпиада-2014 ўйинлари, 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати, Универсиада-2019, бошқа спорт турлари бўйича Жаҳон ва Европа биринчиликларини ўтказишидаги катта тажрибамиз, шубҳасиз, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг обрўсини сезиларли даражада оширди. Бу умумий фойда учун ишлатилиши даркор.

Узбекистан получил официальное приглашение в Токийскую Олимпиаду - Sputnik Ўзбекистон
Токио Олимпиадасига 135та лицензия олиш режалаштирилган

- Аммо, аввало, бошқа мамлакатлар билан биргаликда, ушбу таклифларни юқори даражага кўтариш учун, ҳеч бўлмаганда мавжуд муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкинлигини таҳлил қилиш керак бўлади, тўғрими?

- Албатта. Ва айнан шу ерда нафақат мамлакатимиз вакиллари тажрибаси, балки бошқа давлатларнинг таниқли давлат ва сиёсий арбоблари тажрибаси ҳам талаб қилиниши мумкин. Бундай иш учун пойдевор сифатида “Олимпия ордени кавалерлари ассамблеяси” номи остида халқаро спорт анжумани ўтказилиши мумкин, унда жаҳон спортининг атоқли вакиллари, шу қаторда Россия спорти, турли давлатларнинг спорт ҳаракатини ривожлантиришга шахсий ҳиссасини қўшган йирик давлат ва жамоат арбоблари иштирок этади.

Ишонаманки, бундай форум бутун дунё спорти учун жуда зарур ва ўз вақтида ўтказилган бўлар эди. Ундаги иштирокимиз мамлакатимизнинг Олимпия ҳаракатидаги ролини аниқлашга ёрдам берган бўларди. Ва бу нафақат менинг фикрим - бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар ҳам мен билан ҳамжиҳатликда, яъни мен бу ерда ҳақиқий тенденцияни, соғлом ўзгаришларга бўлган эҳтиёжни кўрмоқдаман.

Янгиликлар лентаси
0