2016 йилда Рио де Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўз тарихида энг яхши натижа кўрсатиб, умумжамоавий 21 ўринга эришди.
Ўзбекистон олимпия тарихи 50 йиллардан СССР жамоаси таркибида халқаро ўйинларда иштирок этишдан бошланган. Биринчи олдтин медални кўпкўраш бўйича Галина Шамрай исмли спортчи 1952 йилда олиб келган. Ундан сўнг 1968 йилда Вера Галушко исмли волейболчи ҳам чемпионлик унвонига сазовор бўлган.
1972 йида Мюнхенда бўлиб ўтган олимпиадада Ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин медал қўлга киритишган. Булар юнон-рум кураши, волейбол ва кўпкураш спорт турларидан. 1976 йилда эса афсонавий боксчи Руфат Рисқиев Монреалдан кумуш медаол билан қайтган эди.
Ўзбекистон янги тарихида биринчи олтин медални 1992 йилда гимнастикачи Оксана Чусовитина қўлга киритган эди. 1994 йилда эса Лина Черязова фристайл бўйича олтин медал соҳиби бўлган эди. Бугунга қадар ушбу олтин медал Ўзбекистон учун қишги спорт турларида қўлга киритилган ягона медал бўлиб қолмоқда.
2016 йилда эса ўзбекистонлик спортчилар 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медаллар билан қайтишди. Ўзбекистн олимпия ютуқлари ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.