ДХХ Ўзбекистон бўйлаб бир нечта амалдорларни "ҳалоллик вакцинаси" билан эмлади

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, одамлардан минглаб долларларни пора эвазига олаётган мансабдорлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Ўзбекистон ДХХ коррупция билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйди, деб хабар берди идора матбуот-хизмати.

Послание президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳалоллик вакцинаси" қаерда?

Хусусан, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг масъул ходими маҳаллий тадбиркорга 4 минг АҚШ доллари эвазига Яшнобод туманидаги ер усти метроси тагидаги бўш ерлардан тижорат мақсадида фойдаланиши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

ДХХ Тошкент шаҳар Бошқармаси ходимларининг шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти ўзининг воситачиси бўлган жиноий шериги билан биргаликда маҳаллий фуқарони ушбу олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган.

Конверт с долларовыми купюрами - Sputnik Ўзбекистон
Ер, раҳбарликка тайинланиш ва ўқишга кириш: ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти Ургут тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ишловчи шифокор Самарқанд давлат тиббиёт институтидаги юқори лавозимли танишлари орқали 3 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш учун 18 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг ҳамтавоғи бўлган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали шифокори ҳам қўлга олинган.

Бу каби ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кузатилган.

Жумладан, Нукус давлат педагогика институтининг факультетларидан бирида декан ўринбосари вазифасида ишловчи шахс Кегейли туманида яшовчи фуқарога ушбу олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 3 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз - Sputnik Ўзбекистон
Исмоилов: бугунги кунда коррупцияни яшириш деярли имконсиз бўлиб қолди

Мазкур институтнинг яна бир ходими Беруний туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ўқишга киришларида ёрдам бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 2 минг АҚШ долларидан, жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағини олаётган вақтида ушланган.

Бухоро давлат университети ўқитувчиси Жондор туманида яшовчи фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига ундан 4000 АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Российские рубли в руках у женщины - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлис янги чақириқ депутатларига мурожаатномасида коррупция иллатига тўхталар экан, "жамиянинг барча аъзолари ҳалоллик вакцинаси билан эмланмас экан - ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша олмаймиз. Энг катта масала ҳалоллик масаласини қаердан оламиз? Коррупция бу оёғимизга солинган кишан", - дея қайд этган эди. 

"Энди ҳар бир ташкилотни, раҳбарни микроскоп остида кузатамиз. Олдин фақат гап эди. Коррупция иллатига қарши курашиш бўйича садоқатли қаттиққўл раҳбарни қўямиз. Биз ҳозир уни тайёрлаяпмиз",- дея таъкидлаганди Ўзбекистон президенти. 

Янгиликлар лентаси
0