Ўзбекистон фуқаролари Россиядан поездларда қайтарилиши чоралари кўрилмоқда

© © SputnikПосадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе
Посадка пассажиров в поезд Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини поездлар орқали ҳам олиб келишни бошлаш кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Медицинский работник держит в руках тест на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида патент олиш коронавирусга тест топширган мигрантлар сони очиқланди

"Қозоғистон, Россия чегарасида турган жуда кўп фуқароларимизни олиб келдик. Келганларни ҳамма карантин нормаларига эътибор қилиб жойлаштиряпмиз. Россиядаги фуқароларимиз билан ҳам мулоқотда бўлиб, биринчи марта темир йўл билан иложи борича тезроқ ватанимизга олиб келиш чораларини кўряпмиз", – деди Ўзбекистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда "Жибек жоли" — "Ғишт-Кўприк" назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан фуқароларни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди.

Ситуация на казахско-узбекской границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июл куни фуқароларининг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июл куни кечқурун ва 9-июл куни "Жибек жоли" – "Ғишт-Кўприк" назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқаролар ўтказилди.

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0