ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москва вилоятида 29 июндан бери беш минг нафардан зиёд патент олмоқчи бўлган чет эл фуқаролари коронавирусга тест топширди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари Роман Каратаев маълум қилди.
“Икки ҳафта ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш доирасида Москва вилояти Ягона миграция марказида 5 709 чет эл фуқаролари COVID-19 га тест топширди”, - деди Каратаев
Эслатиб ўтамиз, Россияда мигрантлар 27 июндан бошлаб патент олиш учун коронавирусга тест топшириши мажбурий қилиб белгиланган. Агар таҳлил натижалари мусбат чиқса, патент бермаслик учун асос бўлади.