Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ҳақидаги фикр ўзгармоқда - ОАВ

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие
Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пандемия даврида мигрантлар ватандошларини қидириб, бир-бирларига ёрдам беришни бошлаган, маҳаллий аҳоли эса яккаланиб қолган. Бу ҳолат мигрантлар тўғрисидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартирди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Пандемия вақтида россияликларнинг Ўзбекистонлик мигрантлар ҳақидаги фикри ўзгармоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Коммерсант нашрига асосланиб. 

Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси маълумотларига кўра, сўнгги ойларда мигрантларнинг 40 %, маҳаллий аҳолининг эса 20 % ишсиз қолган.

Шароит барча учун мураккаб бўлсада, мигрантлар ватандошларини қидириб, бир-бирларига ёрдам беришни бошлаган. Маҳаллий аҳоли эса яккаланиб қолган. Бу ҳолат мигрантлар тўғрисидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартирди, деб Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси катта илмий ходими Евгений Варшавернинг сўзларини келтиради Агентлик.

“Мигрантлар янада ҳамжиҳатлашди, коронавирусга ва ҳукумат томонидан таклиф қилинган чораларга масъулиятлироқ бўлишди. Шундай қийин шароитда ташкиллаштирилган ҳолда бир-бирига ёрдам беришди. Масалан, Ўзбекистонда чет элдаги ватандошлар учун пул йиғадиган махсус жамғармалар ташкил этилди ва элчихона орқали ушбу пуллар етказиб берилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари шу ерда тарқатилди. Ўйлайманки, ҳозир ҳаммаси аста-секин ўз изига қайтмоқда”, – дейди Евгений Варшавер.

Маълумот учун, пандемия шароитида Россияда қийин шароитга тушиб қолган мигрантлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги башорат қилинган эди. Аммо фактлар бунинг аксини кўрсатди. ИИВ маълумотига кўра ўтган давр мобайнида мигрантлар ўртасида жиноятчилик пасайган. 

Янгиликлар лентаси
0