Шарифхўжаев рус тили, онлайн-дарслар ва янги ўқув йили ҳақида

© Министерство народного образования УзбекистанаПервый заместитель министра народного образования Усман Шарифходжаев
Первый заместитель министра народного образования Усман Шарифходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида фарзандларни рус тилли мактабларга бериш, онлайн дарслар ва янги ўқув йили масалалари тўғрисида тўхталди

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида фарзандини рус синфларига беришга шошилаётган ота-оналар, онлайн мактаб масаласи ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари хусусида тўхталди.   

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Сентябрда ўқиш онлайн бўладими - Шерматов жавоби

Шарифхўжаевнинг айтишича, Ўзбекистонда бугунги кунда таълим жараёни 7та тилда олиб борилади. Аммо аксарият ота-оналарда ўз фарзандларини таълим рус тилида олиб бориладиган синфларга бериш истаги бор.

"Албатта, бу уларнинг ҳуқуқидир. Вазирлик эса ўз навбатида, ўқиш сифатини таъминлаши зарур. Синфларда ўқувчилар сони белгиланган меъёрлардан ошиб кетса, ўқитувчилар етишмаслиги бошланганда - бу биринчи навбатда ота-оналар эътирозига сабаб бўлади. Сифатли таълимнинг яна бир муҳим элементи бу болалар ўқув материалини тушуниб, таълим олаётган тилда яхши гаплаша олишидир. Аммо агар улар яхши кўникмаларга эга бўлмаса, бу жараён бола учун қийноққа айланади", - дейди ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Шарифхўжаевга кўра, ота-оналар яна бир нарсани тушунишлари керак - яъни уйда бола билан дарс қилиши кераклигини, акс ҳолда, ота-оналар ўз фарзанди ўрганаётган тилни яхши билишмаса, бу бир қатор муаммоларга олиб келиши мумкин.

"Яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман, таълим - болага азоб бермасдан, қувонч келтириши керак. Ҳурматли ота-оналардан таълим тилини танлашда яхшилаб ўйлаш зарур, болангизни кераксиз ноқулайликларга дучор қилмасликларини сўраймиз”, - деди Шарифхўжаев.

Онлайн-мактаб

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, жорий йил май ойига қадар 180 дан ортиқ мамлакатлар пандемия даврида мактабларни тўхтатишга мажбур бўлди. Ўзбекистонда ўқув жараёни ҳам "Online-maktab" шаклига ўтказилди.

"Online-maktab" лойиҳаси доирасида тўртинчи чорак ўқув дастури масофадан туриб амалга оширилди. 17 та фан бўйича 3904 та видео дарс барча талабаларга уйда ўқишни давом эттиришга имкон берди. Дарслар кунига икки марта телевидение орқали намойиш этилибгина қолмай, балки турли интернет хизматларида ҳам бепул намойиш этилди.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Кириш имтиҳонлари онлайн бўлмайди – ДТМ

"Шуни таъкидлаш керакки, видео дарслар нафақат болаларга таълим бериш механизмига айланди, балки кўплаб педагогларга ўз малакаларини оширишга имкон берди. Янги ўқув йилига келсак, ҳаммамиз карантин тугаши ва янги ўқув йилини ҳақиқий мактабларда бошлашимизга умид қиламиз. Шу билан бирга, вазирлик мактаб ўқувчилари учун ҳам, бошқа педагоглар учун ҳам мактабдан ташқарида қўшимча материал сифатида ишлатиладиган онлайн дарслар амалиётини давом эттиради", - деди Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари.

Янги ўқув йили

Шарифхўжаевнинг сўзларига кўра, ўрта таълим тизимида янги ўқув йилига тайёргарлик баҳорнинг охирида бошланди, ҳозир ҳар томонлама ишлар давом этмоқда. Бу моддий базани яхшилаш, ўқув дастурларини янгилаш, дарсликларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек педагогларнинг малакасини ошириш.

“Биринчи синфга қабул қилиш масаласига келсак, бу жараёнга 6 июлдан старт берилди. Карантин туфайли фуқароларнинг ҳужжатлари июл ойида микроҳудуд доирасида қабул қилинади, августда эса мактаб имкониятидан келиб чиққан ҳолда микроҳудудда яшамайдиган аҳолидан ҳужжатлар қабул қилинади.

Мактабларда янги ўқув йилига келсак, афсуски, барчаси бизнинг истагимизга боғлиқ эса, мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳамма нарсани аниқлайди, биз ўзимиз ҳам ўқув йилини сентябрда мактабларда бошламоқчимиз. Яхшиликка умид қиламиз”, - деб қўшимча қилди Шарифхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0