Кириш имтиҳонлари онлайн бўлмайди – ДТМ

© Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmatiВ Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы
В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОТМларга кириш имтиҳонлари онлайн тартибда ўтказилмайди, имтиҳон кунини эса Давлат комиссияси белгилайди - ДТМ.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Бу йилги олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари одатдаги тартибда бўлиб ўтади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Давлат Тест марказининг маъсул ходими.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда имтиҳонлар онлайн тартибда бўлармиш, тест куни 10 августга кечиктирилиши мумкин экан, деган хабарлар тарқалган эди.

“Кириш имтиҳонлари онлайн эмас, одатдаги тартибда бўлиб ўтади. Имтиҳон кунини Махсус комиссияси белгилайди. ДТМ одатдаги тартибда имтиҳонларга тайёргарлик кўрмоқда”, - деди ДТМ маъсул ходими Sputnik мухбирига.

ДТМ ходимининг сўзларига кўра, имтиҳонлар кечиктирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тасдиқланмаган. Имтиҳон кунини Давлат комиссияси белгилайди ва ҳозирча бу борада аниқ маълумот йўқ. ЖТМ одатдаги тартибда имтиҳонларга тайёргарлик кўраяпти.

Янгиликлар лентаси
0