БССТ экспертлари авж олаётган пневмонияни ўрганиш учун Қозоғистонга келадилар

© United States Mission GenevaФлаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ)
Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, республикада коронавирус билан беморланганларнинг умумий сони 61,7 мингни ташкил этмоқда. Соғайган беморлар сони 34 мингдан ошган. 396 киши коронавирус қурбонига айланган

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ)нинг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келишади. Бу ҳақда мамлакатдаги БССТ ваколатхонаси раҳбари Кэролайн Кларинваль маълум қилди.

Измерение температуры гражданам - Sputnik Ўзбекистон
Рекорд ортидан рекорд: тун давомида 281 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Сал олдин Қозоғистондаги Хитой элчихонаси ўз сайтида эълон қилган баёнотда Қозоғистонда COVID-19 коронавирус инфекциясидан ўлим даражаси баланд бўлган номаълум пневмония авж олаётгани сабабли ўз фуқароларини огоҳликка чақирган эди.

Қозоғистон ССВ янги турдаги номаълум пневмония авж олгани ҳақидаги хабарларни рад этди, БССТ вакили эса пневмония авж олишининг сабабларидан бири бу COVID-19 бўлиши мумкин, дея тахмин қилди.

"Ўйлайманки, шошилинч хулосалар қилиш керак эмас. Ҳа, июнь ойидан бошлаб пневмония ҳолатлари сони ортди, ва бизга бу ҳолатга аниқлик киритиш топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам шу билан шуғулланмоқда. Бу хабарларга ОАВ томонидан катта қизиқиш билдирилди, лекин хулоса қилишдан олдин, маълумотларни тўплаб, уларни таҳлил қилиб чиқишимиз лозим", - деб айтган Кларинваль БМТ сайтига берган интервьюсида.

Иллюстрированное изображение вируса COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19ни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди

Аёлнинг сўзларига кўра, у ҳозирча БССТнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури раҳбари Майк Райаннинг "бу COVID-19 бўлиши эҳтимолга яқин", деган гапларини тасдиқлай олади, холос.

Аёлнинг айтишича, "эҳтимол қандайдир беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо биз ҳозирча вирус мавжудлигини аниқлай олмаймиз".

"Шунингдек, маҳаллий лабораториялар имкониятларини ҳам аниқлаш лозим. Биз биламизки, баъзан сохта негатив натижалар ҳам бўлиб туради. Буларнинг барчасига баҳо берилади. БССТ шунингдек, лаборатория тадқиқотлари соҳасида бир гуруҳ экспертларни мамлакатга юборади", - деб қўшимча қилган БССТ вакили ва навбатдаги бор хулоса қилишга шошилмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, республикада коронавирус билан беморланганларнинг умумий сони 61,7 мингни ташкил этмоқда. Соғайган беморлар сони 34 мингдан ошган. 396 киши коронавирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0