Россияда авто-жарималар миқдорини ошириш таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВодитель в автомобиле
Водитель в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда автомобил жарималари миқдорини ошириш таклиф қилинди. Энди РФда ҳайдовчи қизил чироққа юргани учун ва қасддан сохта рақамларни ўрнатганига қанча пул тўлаши керак.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Умумроссия Халқ фронти (ОНФ) ҳайдовчилар учун белгиланган жарималар миқдорини беш бараварга оширишни таклиф қилди, деб маълум қилди РИА Новости'га “Автомобил ҳайдовчиларининг ҳуқуқларининг ҳимояси” ишчи гуруҳи раҳбари Петр Шкуматов.

Самолет Airbus-320. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия 13 та мамлакатга парвозларни қайта тиклашга тайёр: Ўзбекистон рўйхатда борми

“Ҳозирда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга асосан қизил чироққа ҳаракатланиш учун жарима минг рублни ташкил этади. Такрорий қоидабузарликда беш минггача кўтарилади, ёки тўрт ойдан олти ойгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш унга альтернатива бўлиши мумкин”, - дейилган маълумотда.

Қасддан сохта рақамларни ўрнатиш учун ҳам экспертлар ҳудди шу миқдордаги маблағни ундиришни тавсия қиладилар. Ҳозирда бу учун жарима 2,5 минг рублдан ошмайди.

Шу билан бирга, ОНФ ифлосланган рақамлар учун жаримани камайтиришга ва кўчада об-ҳаво ёмон бўлса огоҳлантириш билан кифояланишга чақирмоқда.

Шунингдек, экспертлар маст велосипедчиларга беш минг рубл миқдорида жарима қўллашни тавсия қилишди.

Бундан ташқари, тезликни оширганлик учун жарималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда: аҳоли яшаш пунктларида тезлик меъёрдан соатига 40-60 кмга ортиқ бўлса, 2,5 минг рубл, такрорий қоидабузарлик учун 5 минг жарима ундириш таклиф этилмоқда.

Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилик гувохномасидан маҳрум қилиш кўзда тутилмаган.

Аҳоли яшаш пунктларидан тезликни меъёрдан соатига 60 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланиш учун экспертлар 5 минг рубл миқдорида жарима солишни ёки 4 ойдан 6 ойгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни, такрорий қоидабузарликлар учун - 15 минг ёки бир йилга ҳайдаш ҳуқуқларидан маҳрум қилишни таклиф қилдилар.

Аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида тезлик меъёрдан 40-60 км/соатга оширилса, ОНФ 2,5 минг рубл, 60 км/соатдан кўпроғига - 5 минг рубл миқдорида жарима кўллашни таклиф қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0