Россия 13 та мамлакатга парвозларни қайта тиклашга тайёр: Ўзбекистон рўйхатда борми

© Sputnik / Марина ЛысцеваСамолет Airbus-320. Архивное фото
Самолет Airbus-320. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор эпидемиологик вазият яхшиланиши муносабати билан 13 мамлакат билан парвозларни тиклашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Россия халқаро ҳаво қатновини икки босқичда қайта тиклайди. Бундай қарор мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб йиғилишидан кейин қабул қилинди.

Роспотребнадзор тезкор штаб ғоясини қўллаб-қувватлади ва 13 мамлакатга парвозларни очишни таклиф қилди. Тегишли мактуб Росавиация агентлиги ва транспорт вазирлигига жўнатилди.

Самолеты авиакомпании Россия на стоянке в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Россияда МДҲ давлатлари билан парвозларни қайта тиклаш таклиф қилинди

Ҳужжатда айтилишича, эпидемик вазият таҳлил қилингандан кейин, Роспотребнадзор парвозларни қайта тиклаш учун биринчи босқичда 13 давлатни номзод сифатида кўрмоқда.

Гап Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Нидерланди, Норвегия, Польша, Финляндия, Хитой, Вьетнам, Мўғилистон ва Шри-Ланка ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, парвозларни қайта тиклаш муддатлари ва Россия фуқароларини парвозларга қўйилиши ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Россия 27 март куни халқаро мунтазам ва чартер рейсларини вақтинча тўхтатиб қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0