ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Келаётган дам олиш кунлари республикага бироз салқин ҳаво кириб келади, деб хабар беради Ўзгидромет.
“10 ва 11 июл кунлари кундузи ҳаво ҳарорати + 32 ... + 35 даражани, шимолда, жанубда ва чўл зонасида эса + 37 ... + 39 даражани ташкил этади. Кечаси ҳарорат +19 ... +24 даражада сақланиб қолади. Баъзи жойларда шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин”, - дейилади маълумотда.
Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларида қуруқ ва қуёшли ҳаво кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 7 июлдан бошлаб республикада иссиқ ва қуруқ ҳаво ўрнашди.