ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 26 май, сешанба куни Ўзбекистонда май ойига хос бўлмаган рекорд даражадаги жазирама қайд этилди.
Ҳаво ҳарорати 35-39 даражани, жанубда эса 39-40 даражани ташкил қилди.
Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу жойларда кундузи ҳаво 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.
“Бундай ҳарорат кўрсаткичлари Ўзбекистонда май ойининг охири учун хос эмас. Республикамизнинг деярли барча минтақаларида шу куннинг ҳарорат рекордлари қайд этилди”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.
Ўзбекистон шимолида айрим жойларда бутун ой учун максимал ҳароратнинг янги рекордлари қўйилди. Бошқача қилиб айтганда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги кўпчилик метеорологик стнциялар маълумотларига кўра 2020 йил 26 майда қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал ҳеч қачон кузатилмаган.
Тошкенда, масалан, май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража бундан анча олдин 1902 йилда қайд этилган. Охирги 20 йил ичида энг юқори ойлик ҳарорат 2004 йилда кузатилган ва 38,6 даржани ташкил қилган. Қолган кузатув йилларида энг иссиқ йилларда Тошкентда май ойидаги ҳарорат 37 даржадан юқори бўлмаган. Республика жанубида бу йил май ойи охирининг ҳароратлари ўз рекорд қийматлари — 43-44 даражага етмайди.
Ойнинг охиригача республикада асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади, мамлакат шимоли, жануби ва чўл зонасида 40-42 даражагача кўтарилади. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3даражага) пасаяди.
Синоптиклар ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмаслигини прогноз қилишмоқда.