Александр Собко. Жаҳон энергетикасининг бошланган трансформацияси энергия манбаларининг “турлари ичидаги” ва “турлараро” кескин кураш билан бирга келмоқда: энергиянинг янги манбалари эскилари билан рақобатлашмоқда.
Ўз навбатида, “кетаётган” (тез бўлмасада, яқин ўн йилликлар ичида) деб эълон қилинган нефт ва газ ишлаб чиқарувчилари ҳам, йигирма-ўттиз йил ичида уларнинг маҳсулотлари бундай ҳажмларда керак бўлмай қолиши ва қисман сотилмай қолиб кетади деб қўрқиб бир-бирлари билан рақобат қилишмоқда.
Бу, кескин инқироз лойиҳаларнинг янги тўлқинини кейинга қолдирганида айниқса, СТГ секторида яққол кўринмоқда. Шунга қарамай, компаниялар ортиқча ишлаб чиқариш хавфига қарамай, янги заводлар қурилишига қайтишни режалаштирмоқдалар, деб ёзади Александр Собко РИА Новости учун.
Ушбу рақобатда ким муваффақиятлироқ бўлишини қандай тушуниш мумкин? Нолга яқинлашишда биз аввал паст углеродли энергия манбаларини бозорда қўллаб-қувватлаш чораларини тушуриб юборамиз. Шунда биз ўз товарлари учун минимал нархни таклиф қилган ғалаба қозонишини ҳисоблаб чиқишимиз мумкин. Минимал нарх эса, ўз навбатида, таннархга қараб белгиланади. Кўринишидан, ҳаммаси оддий. Аслида, энергетик ва айниқса қайта тикланадиган энергетика каби кўп капитал талаб қиладиган соҳаларда энергия ёки энергия ташувчиларнинг қазиб олиш/ишлаб чиқариш харажатлари тўғридан-тўғри инвестиция қилинган маблағлар қийматига боғлиқ, ва биз буни оддий мисоллар ёрдамида муҳокама қилган эдик.
Янги мисол: Испанияда энергияни шамол ёрдамида ишлаб чиқариш иқтисодини таҳлилига бағишланган ҳисобот чоп этилди, кўплаб лойиҳалар ўрганиб чиқилди. Шунингдек, муаллифлар маблағлар қийматининг таъсирини ҳам намойиш этдилар: ишлаб чиқарилган мегаватт-соат электр энергиясининг қиймати 46 дан 127 долларгача бўлган нарх оралиғида деярли уч баравар ўзгарган, молиялаштириш қиймати ўзгариши нолдан (кредит бўйича фоизларни тўлаш ёки киритилган капитал бўйича даромад тўлаш нуқтаи назаридан “текин пуллар”) 15 фоизгача. Фарқ ҳайратлантиради.
Лекин сармояланган капиталнинг асли қиймати қандай? Биринчидан, бу кредит қийматига боғлиқ эканлиги аниқ. Ва дунёдаги биз ҳозирда гувоҳи бўлиб турган асосий ставкаларнинг пасайиши салбий даражага тушиши қандайдир тарзда кредитлар бўйича фоиз ставкаларига ҳам таъсир қилади. Буларнинг барчаси қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини энергетика соҳасидаги энг катта капитал қўйилмаларни талаб қиладиган лойиҳалар сифатида қўллаб-қувватлайди.
Аммо бу, воқеанинг фақат ярми. Инвестиция қилинган капитал ўз маблағлари ва қарз маблағлари йиғиндисидан иборат. Бу ҳолда, ўз маблағларининг фойдагарчилиги кредитга олинган маблағларга нисбатан юқори бўлиши керак (ўз маблағларига хатар кўпроқ, чунки кредитлар биринчи навбатда қайтарилади). Бу ерда яна бошқа бир корреляция пайдо бўлади: қарз маблағлари улуши қанчалик кўп бўлса, энергия ташувчи ёки энергия ишлаб чиқаришнинг таннархи шунчалар арзонроқ бўлади.
Шамол энергияси бўйича худди шу ҳисоботда моделли ҳисоблаш мисоли эмас, балки реал лойиҳаларни таҳлил қилиш мисоли келтирилган: қарз маблағларнинг улуши 85 фоиз ҳолатида таннарх 40-60 евро (бир мегаватт/соат) атрофида ва аксинча, қарз улуши 10-15 фоизни ташкил этса, таннарх 160 еврога яқинлашади.
Савол туғилади: нимага унда барча компаниялар фақат қарз маблағлари билан ишламайди? Дарҳақиқат, бундай тенденция мавжуд. Агар илгарилари йирик нефт ва газ конларини ривожлантириш асосан компанияларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, қайта тикланадиган энергетиканинг янги лойиҳаларига жалб қилинган маблағларнинг катта ҳажми ҳосдир.
Классик нефт ва газ лойиҳаларида ҳам, шунингдек, карзлар улуши 70 фоизгача, баъзан камроқ, кузатилмоқда. Аммо нега унлари, арзонроқ ва фойдалидир бўлса, тўлалигича кредит ҳисобига молиялаштириб бўлмайди? Бунинг сабаблари аниқ: хавфлар. Муваффақиятсизликка дуч келинса, ўз маблағларининг иштироки кўп ҳолларда ҳеч бўлмаганда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга имкон беради. Бошқа томондан, кредиторларнинг ўзлари ҳам, ушбу лойиҳани амалга ошираётган компания ҳам ўз маблағларини бу лойиҳага инвестиция қилган бўлса, қарз беришга тайёр.
Ва бу ерда нима сабабдан қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларида қарз маблағларининг катта улуши ва кредитлашнинг ставкалари паст бўлиши аниқ бўлади. Уларнинг хатарлари минимал деб ҳисобланади.
Биринчидан, ҳеч бўлмаганда, яқин вақтларгача шундай бўлган: электр энергия белгиланган нархларда сотиб олинади.
Иккинчидан, узоқ муддатли истиқболда ўнлаб йиллар давомида уларда энергетика секторини декарбонизация қилиш шароитида талабнинг пасайиши хавфи йўқ деб ҳисобланади. Воқеалар шу тарзда ривожланиши шарт эмас (масалан, электрэнергия нархлари пасайиши ва кафолатли сотиб олиш тобора камайиши), аммо қарор қабул қилишда айнан шу мантиққа таянилади.
Буларнинг барчаси нефт ва газга ҳам тааллуқлидир, фақат энергия узатиш ва декарбонизация хавфи фонида минус белгиси мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, компаниялар янги нефт ва газ лойиҳаларининг фақатгина юқори даромадлилиги шартидагина инвестицион қарорларни қабул қилишга тайёр. Айнан шу таниқли тартибга солувчи хавфларни акс эттиради ва агар нархлар кутилганидан паст бўлса, ҳеч бўлмаганда натижада нол билан чиқиш имконини беради (чунки даромадлилик олдиндан айтиб бўлмайдиган келажакдаги нархга ҳам боғлиқ). Натижада, янги нефт қазиб олиш учун инвестицион қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган даромад даражаси энди 20 фоиздан ошди, СТГ учун эса – 10 фоиздан ошади. Таққослаш учун: “шамол” ва “қуёш” учун – эндиликда беш фоиздан кам. Даромадлилик даражаси қанча юқори бўлса, бошқа барча тенг шарт-шароитларда таннарх ҳам шунчалик юқори бўлади.
Бундай ҳолатлар нимага олиб келади? Яқинда янги энергия соҳасига содиқ бўлган Goldman Sachs инвестицион банкининг Carbonomics тадқиқотида бошқалар қаторида, қуйидаги хулосалар чиқарилди.
Биринчидан, нефт ва газ трансмиллий корпорацияларининг инвестицияларида янги энергетика соҳаси томон кескин бурилишлари кутилмоқда.
Аввалроқ муҳокама қилганимиздек, яшил энергияга содиқлик ва энергетик ўзгаришга тайёрлик тўғрисида кўплаб баёнотларга қарамай, нефт ва газ компаниялари ўз капитал қўйилмаларининг атиги уч фоизини қайта тикланадиган энергетикага йўналтирмоқдалар. Аммо яқин йилларда, 2020-2021 йилларда, Goldman Sachs ҳисоб-китобларига назар ташласак, ушбу улуш кескин равишда 10-15 фоизгача кўтарилади.
Иккинчиси ва энг муҳими. Ушбу жиҳатлар фонида, прогноз 2020 йилда биз бозорда ҳали ҳам нефт ва суюлтирилган газ танқислигини кўришимиз мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу парадокс туюладими? Шуни ёдда тутишимиз керакки, тақчиллик даври (ва шунга мос юқори нархлар ҳам) йигирма йилга чўзилмаслиги ҳам мумкин, йирик лойиҳаларга инвестициялар қопланиши айнан шунча вақтни олади.
Ўз навбатида, СТГ танқислиги шубҳа остида қолаётганини таъкидлаймиз (иштирок этишни истаганлар жуда кўп: бу жуда арзон газга эга Қатар ва тўлақонли бозор қоидаларига хос бўлмаган қарорлар қабул қилиниши мумкин бўлган АҚШ). Аммо нефт соҳасида мавжуд паст нархлар ва етарлича инвестициялар киритилмаслиги фонида тақчиллик деярли амалга ошиши мумкин.
Американинг ExxonMobil ва Chevron трансмиллий корпорациялари ҳийла ишлатишга ва дунёдаги анъанавий ишлаб чиқаришларининг бир қисмини сланец қазиб олишга алмаштиришга қарор қилди. Бунда инвестицион цикл қисқароқ ва келажакда талабнинг пасайишига муносабат билдирош осонроқ. Аммо жорий нархларда бу ечим ҳам энг мақбул кўринмайди.
Хулоса қиламиз. Қайси энергия манбаи арзонроқ деган саволга оддий жавоблар йўқ. Барчаси инвестицияларнинг даромадлилига боғлиқ, у эса ҳатто бир ҳил энергия ташувчи доирасидаги лойиҳаларнинг ҳар бирида ўзгариши мумкин. Ва нефт ва газ ва янги энергияни таққослашда баъзан бир неча бараварга фарқ қилиши мумкин.
Энг содда кўринишда бу қарама-қарши таққослашдир, бунда қайта тикланадиган энергия манбалари янги лойиҳаси арзон кредит олиши мумкин, янги кўмир лойиҳаси эса уни фоизларидан қатъий назар ололмайди - баъзи банклар кўмирни молиялаштиришдан бош тортмоқда.
Ўз навбатида, даромадлилик ҳар қандай ҳолатда ҳам келажакдаги нархларга боғлиқ, нархларни эса фақат башорат қилиш мумкин. Натижада, таннарх - ўзининг ичидаги бир нарса бўлиб чиқмоқда.
Агар буни ўқиётган одамда кутилмаганда, юқорида муҳокама қилинган ҳолатлар уни келажакдаги дунё энергетикасини башорат қилишда ёрдам бермади деган таассурот қолдирган бўлса, демак шундай бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда энергетика соҳаси дуч келаётган ноаниқликлар йиғиндиси янги норма бўлиб қолмоқда. Юқорида келтирилган молиявий жиҳатлардан қисман парадоксал хулосалар эса фақат ушбу ноаниқликни таъкидлайди.