"Газ ОПЕК"и пайдо бўладими ва уни Россия бошқарадими

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишНовое хранилище газа
Новое хранилище газа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақтдан бери "газ ОПЕК"и мавзуси яна муҳокама қилина бошлади. Бунга бир нечта ходиса сабаб бўлди.

Александр Собко. Яқин вақтдан бери "газ ОПЕК"и мавзуси яна муҳокама қилина бошлади. Бунга бир нечта ходиса сабаб бўлди. Биринчидан, албатта, газнинг жорий нархларининг пасайиши. Иккинчидан, узоқ муддатли сценарийларига келсак, Қатарнинг СТГ объектларини кенгайтиришининг нияти тобора равшанлашмоқда. Учинчидан, ОПЕК+нинг нефт бозоридаги мисли кўрилмаган ютуқлари.

Эмир Катара Тамим бен Хамад Аль Тани - совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)  - Sputnik Ўзбекистон
Янги таҳдид: Қатар газ урушини бошлашга тайёр

Ва ниҳоят, агар Россиянинг ички кун тартиби ҳақида гапирадиган бўлсак, суюлтирилган газ ва қувур гази экспорти ўртасидаги нисбат ҳақида мунозаралар сақланиб қолмоқда. Ахир, бу ерда "газ ОПЕК"ини тузишда баъзи мажбуриятларни қабул қилишда қандайдир қоидаларни шакллантириш керак бўлади. Тафсилотларни муҳокама қиламиз, аммо асосий маълумотни дарҳол очиб берамиз: омиллар йиғиндиси нуқтаи назаридан "газ ОПЕК"и ғояси нефт секторига қараганда анча истиқболли кўринади.

Яқинда Қатар Жанубий Кореяда юзта газ ташувчиси қуриш учун қувватларни буюртма қилди (шартнома миқдори $ 20 миллиарддан сал озроқ), шунингдек Хитойда ҳам бир нечта газ ташувчилар қурилади. Қатарда СТГ-нинг янги заводлари бўйича якуний сармоявий қарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, СТГ танкерлари билан боғлиқ сюжет кенгайиш содир бўлишидан дарак беради. Ва анчагина катта бўлиши режалаштирилмоқда: қўшимча 49 миллион тонна (икки босқичда), Қатарда ҳозирда 77 миллион тоннадан фарқли ўлароқ.

Дарвоқе, бу фонда, СТГ танкерларини қуриш бўйича ўз марказимизнинг (Узоқ Шарқдаги “Звезда” кемасозлик заводи негизида) барпо этилиши жуда фойдали бўлганлиги аён бўлади.Тўғри, баъзи бир ускуналар ва ҳатто кемалар баъзи элементларини импорт тўғри келаётган бўлса-да (гарчи ҳар бир тайёрланган янги газ ташувчиси чиқарилиши билан маҳаллийлаштириш даражаси ошиб боради), аммо энг муҳими - корейс заводларининг юкланишига бевосита қарамлик йўқ.

Қатарнинг кенгайиш тўғрисидаги эҳтимолий қарори, мамлакат тубдан бирон бир глобал газ шартномасида иштирок этишни истамаслигини англатадими? Жиддий айтганда, мутлақо керак эмас. Аммо шуни айтиш мумкинки, ҳатто инқироз пайтида ҳам ўз қувватларини намойишкорона кенгайтирган ҳолда, Қатар ўзига жуда яхши бошланғич музокара позицияларини таъминлади. Унда Қатар нима тўғрисида келишмоқчи?

Сотрудник валютной биржи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи нима сабабдан нефт ва газ нархлари кўтарилганини тушунтирди

Шу билан бирга, Қатар ва Россия ўртасидаги муносабатлар даражаси газ коалициясини тузиш имконияти ҳақида ишонч билан гапиришга ҳали имкон бермайди. Бундан ташқари, Қатар яқиндагина АҚШ билан газ борасида музокаралар олиб бораётганига ўхшади: Qatar Petroleum АҚШда ўзининг СТГ заводини қурмоқда ва шунинг учун у бозорга унчалик таъсир кўрсатмаслиги керак, гўё. Энди эса Қатар СТГсининг бозорга қўшилиши сезиларли бўлади. Энг радикал шарҳловчиларнинг таъкидлашича, кейинги ўн йил ичида АҚШ энди янги заводларни умуман қурмайди.

Албатта, "классик", нефт ОПЕКини эсга олиш муҳимдир. Аниқроқ айтганда, гап уч йил давомида тўғри ишлаган, аммо март ойининг бошларида муваффақиятсизликка учраган ОПЕК+ битими ҳақида кетмоқда. Кейинги воқеалар (мартни, деярли "коронавирусгача" бўлган низоларни эслайлик) бундай картелга эҳтиёж борлиги ҳақидаги масалани янада кучайтирди.

ОПЕК+ битимининг танқиди уч жиҳатга уйғунлашди.

Биринчиси. Ички низолар, биринчи навбатда Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги тортишувлар. Тажриба шуни кўрсатадики, бу ерда келишувни албатта амалга ошириш мумкин.

Иккинчиси. Битим сланец ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали юқори нархлардан фойдаланган АҚШга фойда келтирди.

Учинчиси: юқори нархлар дунё бўйлаб бошқа иштирокчиларга ҳам (ОПЕК+ ташқарисидага), масалан, йирик ва қиммат денгиз конлари лойиҳаларига  сармоя киритишга имкон берди. Шунингдек, улар яхши шароитлардан ҳам фойдаланишди. Шу билан бирга, уларни АҚШдаги вазиятдан ажратиш жуда муҳимдир. Ахир, Америкада нефт ишлаб чиқариш мослашувчан, яъни нефт нархи, айтайлик, бир баррел учун 40-45 доллардан кам бўлса, у пасайишни бошлайди ёки ўсишни тўхтатади. Денгиз тубидаги лойиҳаларда вазият бошқача: амалга ошириб булинган капитал харажатлар, мулк эгаларини арзон нархларда ҳам нефт қазиб олишга мажбур қилади. ОПЕК+ келишуви танқидчилари ва тарафдорлари ўртасида муросага эришса бўлади: келишув амалга ошиши мумкин, аммо бир баррел учун мақсадли нарх 50-55 доллар шартида.

Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Сюрприз: нефт инқирози ортидан газ инқирози келади. Энди нима бўлади

Келинг, ушбу сабоқларни келажакдаги низоларга ва эҳтимолий “газ ОПЕК”ининг газ нархлари бўйича умидларига қўллашга ҳаракат қилайлик. Биринчи яқинлашишда ҳаммаси бир хил. Ва эҳтимолий картел ичида битимлар билан боғлиқ муаммо ҳам. Шубҳасиз, бундай иттифоққа кирмаслиги аниқ АҚШнинг СТГи билан боғлиқ муаммолари. Ва сунъий равишда бошқариладиган нархлар вазиятида, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг қўшимча таклифи.

Аммо, нефт билан боғлиқ вазиятдан фарқли ўлароқ, иккинчи ва учинчи фикрларни бирлаштириш лозим. Зеро, завод қурилганидан кейин, таннарҳ қопланмаган бўлса ҳам, СТГ ишлаб чиқарилаверади. Биз буни ҳозир бутун дунё бўйлаб, шу жумладан АҚШда ҳам яхшигина кузатмоқдамиз. Ҳатто нефт сингари "эгилувчан" сланец газини ишлаб чиқариш бу ерда ёрдам бермайди, чунки нархнинг 40 фоизи заводларни капитал харажатлари билан белгиланади.

Газдаги вазиятни нефтникидан ажратиб турадиган яна икки омил.

Биринчидан, газ соҳасида, нефтьдан фарқли ўлароқ табиий рента улуши камроқ, капитал харажатларининг улуши каттароқ. Шу сабабли, мавжуд ишлаб чиқаришларни чеклаш эҳтимоли камроқ, барча иштирокчилар харажатларни максимал даражада қоплашни хоҳлашади.

Иккинчи жиҳат: "газ - кўмир", "газ – Тикланадиган энергия манбалари" ёқилғи ичидаги рақобат ҳам мавжуд. Дунё миқёсидаги газ савдосида етказиб бериш ҳажмининг бир-икки фоизга камайиши нефт секторидаги каби нархларнинг кескин ўсишига олиб келмайди. Умуман олганда, газ тикланадиган манбалар босими остида ва улар билан жуда фақатгина арзон ёқилғи рақобатлаша олади.

Хулоса қилайлик. СТГ ишлаб чиқаришнинг янги объектларини қуришни чеклаш қийин: Қатар уларни аллақачон эълон қилиб бўлган, Россия ҳам ўз режаларини қайта кўриб чиқмайди. Шунингдек, мавжуд ишлаётган заводларнинг ишини ҳам, бу маҳсулотнинг якуний нархидаги капитал харажатларининг юқори улуши билан боғлиқ бўлиб, улар ҳеч бўлмаганда қисман бўлса ҳам, ҳатто паст нархларда ҳам қоплаб олишни истайдилар. Шу билан бирга, фақатгина арзон газ қайта тикланадиган энергия ва кўмир билан рақобатлашганда талабнинг қўшимча ўсишини яратиши мумкин. Жуда юқори нархлар эса янги лойиҳаларни, шу жумладан АҚШда ҳам ишга туширилишига олиб келади. Буларнинг барчаси кўринишидан жозибали "газ ОПЕК"и ғоясини амалга ошиши қийин қилиб қўяди.

В Бухаре выявлены новые запасы газа на глубине 2000 метров  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги газ кони топилди

Аммо, агар бирор сабабларга кўра газ нархи жуда кўтарилиб кетса, бу ёнилғи ичидаги рақобат доирасида (нефт секторига қараганда анча тезроқ) ўрнини босишга ва келажакда янги ортиқчалик билан қайта инвестиция киритишга олиб келади. Гап қандай рақамлар ҳақида кетмоқда? Ҳозирда газ ва СТГ нархларининг юқори чегараси ҳар минг кубометр учун 200 долларни ташкил этишини гапириш (Британия иссиқлик бирлиги учун олти доллардан озроқ) мақсадга мувофиқроқ бўлади.

Нарҳларнинг бир оз баландроқ даражасида, худди шу АҚШнинг ўзида янги "ортиқча" ишлаб чиқаришлар қурилади (АҚШда газнинг ички нархи унчалик кўп кўтарилмаслигини тахмин қилсак). Қуйидаги фикрнинг мавжудлиги бежиз эмас: "Газпром" Европада газ нархини шундай даражада ушлаб туришга ҳаракат қилмоқдаки (нархлар кўтарилган маҳалда), улар АҚШнинг суюлтирилган газининг тўлиқ нархидан ошмаслиги керак - янги заводлар қурилишини рағбатлантирмаслик учун. Нархларнинг кўтарилиши амалга ошиши мумкин, аммо бир кубометр учун 200 АҚШ доллар миқдорига етишиш учун, биз янги СТГ заводлари ёки қувур линияларини қуриш бўйича муайян қарорларни қабул қилишда консерватив оптимистик жиҳатдан сценарийга эътибор қаратишимиз керак.

Янгиликлар лентаси
0