ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича овоз беришнинг қонунийлиги ва унинг ишончлилиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.
Россияда мамлакатнинг асосий қонунига киритилажак ўзгартиришлар бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтди. Протоколларни 100% қайта ишланиши натижаларига кўра, россияликларнинг 77,92% ўзгартиришлар тарафдори, 21,27% эса қарши овоз берди. МСК Ахборот марказида берилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 67,97 фоизи иштирок этди.
Аввалроқ Sputnik радиоси, Кремлда Россия президенти Владимир Путин қачон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармонни қачон имзолаши ҳақида хабар берган эди.
Ғарбнинг ўзгартиришларга танқиди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда, Кремл Ғарбнинг конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги хавотирлари ҳақидаги баёнотларини эътиборга олишга тайёр эмаслигини ва Россия ўз суверенитетига содиқ қолишини маълум қилди.
“Ҳа, биз улар билан танишмиз, лекин биз уларни ҳисобга олишга тайёр эмасмиз. Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг асослари ва меъёрларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва негизига содиқ қолган, қолмоқда ва бундан кейин ҳам содиқ қолади. Лекин шу билан бирга, авваламбор ўз суверенитетига содиқ қолади”, - деб жавоб берди Песков, Кремл, хорижий ҳамкорларининг ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин Владимир Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолишидан ҳавотирда эканлигидан ҳабари борми деган саволга.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч қандай тарзда халқаро ҳуқуққа зид келмайди. “Бундан ташқари, бу каби қоидалар бир қатор давлатларда ҳам қўлланилади. Яна бир бор такрорлайман, биз бу каби ҳавотирларга тайёр эмасмиз ва уларни ҳисобга олмаймиз”, - дея хулоса қилди Песков.