Нецецк автоном округи нима сабабдан Конституция ўзгаришига қарши бўлди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПодсчет голосов по итогам голосования по поправкам в Конституцию РФ
Подсчет голосов по итогам голосования по поправкам в Конституцию РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда фақат бир ҳудуд Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга қарши чиқди, лекин асл сабаб Конституция эмас - ҳудуднинг қўшни вилоятга қўшиб олинишига бўлган уриниш, - дейди ИҲК раиси.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) раиси Валерий Фадеев кеча бўлиб ўтган Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги овоз беришда, Ненецк автоном округи (НАО) нима сабабдан қарши овоз берганига ва унинг Архангельск вилояти билан қўшилишига изоҳ берди. РИА Новости хабарига асосан.

Россия Конституциясига ўзгариш киритиш бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлга қадар бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра 77,92% россияликлар – ўзгаришларга рози бўлишди, 21,27 % - эса қарши овоз беришди. МСҚ раиси Элла Памфилова сўзларига кўра овоз беришда аҳолининг 65 % иштирок этган. Ненецк автоном округида аҳолининг 54,57 %и Конституцияга ўзгариш киритишга қарши бўлди, 44,42 % - ўзгаришлар тарафдори бўлган.

“Бир ҳудуддан ташқари, бошқа барча ҳудудлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга рози бўлди. Эслатиб ўтаман, 1993 йилда 17 та ҳудуд ўзгаришларни қўллаб-қувватламаган эди. Бугун эса Ненецк автоном округидан бошқа барча ҳудудлар уни қўллаб қувватлашди. Менимча бунинг сабаби маълум: кимдир автоном вилоятни Архангельск вилоятига қўшиб олмоқчи бўлган..., Вилоят аҳолиси эса ҳеч кимга қўшилишни хоҳламаяпти. Шунинг учун ҳам норозилик руҳида овоз беришган”, - деди Фадеев пресс-брифингда.

Фадеев шунингдек фуқаролар овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишганини ва ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаганини ҳам айтиб ўтди.

Ненецк автоном округи (НАО) Россия Федерациясининг мустақил субъекти, лекин Архангельск вилояти уставига кўра, округ унинг таркибига киради. Россия президенти Владимир Путин 2 апрел куни Архангельск вилояти губернатори Игор Орловни истеъфога чиқариб собиқ НАО губернатори Цыбульскийни унинг ўрнига в.б. этиб тайинлаган эди. НАОга эса Юрий Бездудный  в.б. этиб тайинлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўртасида Архангельск вилояти ва Ненецк автоном округини бирлаштири янги субъект ташкил қилиш ҳақида меморандум қабул қилинган эди. Цыбульский айтишга қараганда ушбу ҳужжат икки ҳудудни дарҳол бирлаштиришни назарда тутмайди. Ҳозир муҳими икки вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини бошлаш. Ушбу ишларни амалга ошириш учун келажакда икки ҳудудни бирлаштиришга тўғри келса буни барибир аҳолининг ўзи ҳал қилади.

Янгиликлар лентаси
0