ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. 2020 йилнинг 26-28- июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.
Вазирлик тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолига мурожаат қилиб, эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.
“Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.