ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Бугун Жиззах вилоятида ҳам сел келиб бир неча хонадонга сув кирди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
"14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Натижада "Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой туманларида сел келиши оқибатида аҳоли уйлари ва инфратузилма объектлари зара кўргани ҳамда 900 киши хавфсиз жойга кўчирилган эди.
© МЧССель в Джиззакской области
1/2
© МЧС
Сель в Джиззакской области
© МЧССель в Джиззакской области
2/2
© МЧС
Сель в Джиззакской области
1/2
© МЧС
Сель в Джиззакской области
2/2
© МЧС
Сель в Джиззакской области