Қашқадарёда сотувчи 50 минг сўм учун харидорни уриб ўлдириб қўйди

© Sputnik / Стас ЭтвешСмартфон, архивное фото
Смартфон, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қамаши туманида дўкон ходими олган телефони учун тўланмаган қарзини олиб келган харидор билан жанжаллашиб, унинг юзига мушт туширди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қашқадарёда дўкон сотувчиси қарзини олиб келган харидорнинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Воқеа 16 июнь куни Қамаши тумани “Ифтихор” кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” савдо мажмуаси олдида содир бўлган. Дўкон ходими А.Л. “Redmi 8A” телефонини 1,6 млн сўмга сотиб олиб, шундан тўланмай қолган 250 минг сўм қарзини бериш мақсадида келган Э.С.дан 300 минг сўм беришини талаб қилган. Телефон 2020 йил 27 апрель куни харид қилинган эди.

В Ташкентской области молодой человек убил оппонента лопатой - Sputnik Ўзбекистон
Зангиотада 21 ёшли йигит рақибини белкурак билан уриб ўлдириб қўйди

Улар ўзаро жанжаллашиб қолишган. Ташқарига чиқиб сотувчи харидорнинг юзи ва бошига мушти билан бир неча маротаба урган. Натижада у ерга бош қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олган. Харидор касалхонада тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Э.С. бош миянинг ёпиқ жароҳати, энса суягининг чизиқли синиши ва бошқа кўринишдаги ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши очилган ва у ушланган.

Янгиликлар лентаси
0