ППХ ходимларига фуқаролар билан хушмуомала бўлиш кераклиги эслатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудники ГАИ проверяют документы
Сотрудники ГАИ проверяют документы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ППХ шахсий таркиби билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳақида суҳбат ўтказилди. Унда ходимлар фуқаролар билан хушмуомала бўлиши кераклиги эслатилди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати бригадасининг шахсий таркиби билан Кадрлар бошқармаси, ИИВ Тошкент шаҳри бўйича Ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йиғилиш ўтказилди. Унда қонунчилик ва хизмат интизоми бузилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Сотрудники МВД и Национальной гвардии на посту проверяют документы - Sputnik Ўзбекистон
Нукусда таксичини мажбурлаб олиб кетишга уриниш ҳолати юзасидан маълумот берилди

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йиғилиш давомида хизмат интизоми бузилиши сабаблари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тариқасида шахсий таркибнинг республика ва пойтахтда ҳодисалар ҳақида маълумот текширилди. Шахсий таркиб билан ходимларнинг хизмат вазифасига масъулиятсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари муҳокама қилинди.

“Шунингдек, тадбир давомида ходимларга хизмат вазифасини олиб бориш давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, ибрат бўлиш кераклиги эслатилди”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0