АҚШнинг мақсади - Шинжон ва Марказий Осиёни тинч қўймаслик - эксперт

© REUTERS / Thomas PeterМужчина продает музыкальный инструмент в Старом Городе в Кашгаре, Синьцзян-Уйгурский автономный район, Китай
Мужчина продает музыкальный инструмент в Старом Городе в Кашгаре, Синьцзян-Уйгурский автономный район, Китай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда "2020 йилда уйғурлар борасида инсон ҳуқуқлари сиёсати тўғрисидаги акт" қабул қилинди. Унда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи этник қозоқ ва қирғизлар алоҳида тилга олинди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 17 июн куни АҚШда "2020 йилда уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари соҳасида сиёсат тўғрисидаги акт" қабул қилинди, унинг мақсади - Хитойнинг ички ишларига жиддий аралашиш ҳамда Шинжондаги уйғун ва фаровон вазиятни қоралашдан иборат.

Водружение знамен Красной армии над Рейхстагом доступно в формате VR-реконструкции   - Sputnik Ўзбекистон
Ҳар ўнинчи америкалик Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши уруш қилган деб ҳисоблайди

Шуни таъкидлаш керакки, "Шинжон бўйича қонун лойиҳаси" деб номланган  Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи этник қозоқ ва қирғизлар алоҳида тилга олинди - бу Хитойнинг минтақада қўшнилари билан муносабатларига путур етказиш учун қилинди.

Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари меҳрибон қўшни, яхши дўст ва ишончли шерик давлатлар ҳисобланади. Хитой билан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг умумий чегаралари 3000 километрдан ошади.

Улар орасида тарихан яқин алоқалар ўрнатилган ва ҳозирги муносабатлар ижобий, ҳар бир мамлакатдаги ҳақиқий вазиятни ҳисобга олади.

2016 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг, минтақа мамлакатлари ҳукуматни ўзгартириш ва ислоҳот қилиш босқичига ўтди.

Ўша вақтда "Ёвузликнинг уч кучи" тарафдорлари (экстремизм, сепаратизм ва терроризм) Марказий Осиё минтақасида, шу жумладан Хитойнинг Шинжонда тинчлик ва барқарорликни бузган ҳолда қатор террорчилик ҳаракатларини уюштирдилар ва амалга оширдилар.

“Ёвузликнинг уч кучи” инсониятнинг умумий душманига айланди. Хитой доимий равишда ташаббус кўрсатиб, унга қарши курашни фаол олиб бормоқда.

Встреча лидеров США и Китая Дональда Трампа и Си Цзиньпиня в рамках саммита G20 (29 июня 2019). Осака - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ уйғурлар сиёсати билан боғлиқ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритади

Шинжонда истиқомат қилувчи барча этник гуруҳларнинг асосий ҳуқуқлари ва манфаатларининг максимал даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш учун Хитой зўравон террорчилик жиноятларини кескин равишда олдини олмоқда.

Шу билан бирга, бу минтақада терроризм ва экстремизмни ривожлантириши учун асосни йўқ қилиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Бу – биринчидан. Иккинчидан эса, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ШҲТ доирасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқда, бу билан Яқин Шарқдан Афғонистонга, Марказий Осиёга ва қўшни минтақаларга террорчиларни қайтарилишини, ИШИДнинг Марказий Осиёда “Хуросон вилояти” провинциясини яратишга уринишларига чек қўймоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳам "АҚШнинг Шинжон қонуни"га салбий муносабатда. 2019 йил 12 июл куни Женевадаги Тожикистон, Туркманистон ва бошқа мусулмон мамлакатларнинг доимий вакиллари биргаликда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисига мактуб йўллашди, унда Хитойнинг минтақадаги инсон ҳуқуқларини ривожлантириш ва терроризмга қарши курашдаги ютуқларини юқори баҳоланган.

2021-2023 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси бўлишни истаган Ўзбекистон Хитойнинг Шинжонни бошқаришдаги муваффақиятини бир неча бор эътироф этиб, дерадикализация бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 2018-2019 йилларда ўз фуқароларининг илтимосига биноан,  Хитойда этник қирғизлар билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиб, унинг натижалари ХХРда қирғизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимояланганлигини ва фуқароларнинг бедарак йўқолиш ҳолатлари учрамаганлигини кўрсатди (АҚШ бунинг аксини айтмоқда).

2019 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Хитойнинг, жумладан Қирғизистон билан чегарадош Шинжоннинг жадал ривожланиб бораётганига юқори баҳо берди.

Россия Су 27 қирувчилари АҚШ В 52H бомбардимончисини тўхтатиб қолишди - Sputnik Ўзбекистон
Россия Су-27 қирувчилари АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолишди

2019 йил декабр ойида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Германия оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида Шинжонда этник қозоқлар - Хитой фуқаролари эканлигини тасдиқлади.

Бир қатор Ғарб давлатлари ва ташкилотлари инсон ҳуқуқлари баҳонасида қўпол нотўғри маълумот беришмоқда.

Шинжонда ташкил этилган "касб-ҳунарга ўқитиш марказлари" Ғарбий ОАВ таърифлаганидек - қайта тарбиялаш лагерлари эмас, бу таълим муассасалари.  

Қозоғистон Хитойни қораланишга қарши, Хитой эса Қозоғистон ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмайди. Қозоғистон ҳам худди шундай.

Таҳлилчилар фикрига кўра, АҚШ “Шинжон бўйича қонун лойиҳаси” Вашингтоннинг глобал стратегиясининг муҳим қисми. Жаҳон сиёсати нуқтаи назаридан, АҚШ глобал стратегияпасайтириш бўйича ўз позицияси ўзгартирмоқчи эмас.

Шу йил феврал ойида қабул қилинган "АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегия" ва АҚШ март ойида "Толибон" билан тинчлик шартномаси имзоланиши бутун дунёга Вашингтоннинг кўплаб интилишлари борлигини кўрсатди, аммо уларни амалга ошириш учун куч етарли эмас.

Минтақавий сиёсат нуқтаи назаридан, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисидаги Конвенция ва фуқаролиги бўлмаганларнинг сони қисқартириш тўғрисидаги конвенция асосида АҚШ "демократия ва инсон ҳуқуқлари" деган баҳонада Марказий Осиё давлатларини Афғонистон ва Яқин Шарқдан, эҳтимол терроричиларга яқин ёки қариндош бўлган қочқинларни қабул қилишга мажбур қилди.

Российский подводный беспилотник Витязь-Д впервые достиг дна Марианской впадины - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ “Витязь” сув ости аппаратининг Мариана чуқурлигига шўнғишини кузатишга уринди

Давлат сиёсати нуқтаи назаридан, Вашингтон "Шинжон бўйича акт" ёрдамида Хитойга туҳмат қилиб, Шинжонни ҳам, бутун Марказий Осиёни ҳам тинч қўймаслик учун Хитойнинг ички ишларига қўпол равишда аралашишга ҳаракат қилмоқда.

Шинжоннинг аҳолиси ушбу ҳудудни қандай бошқариш кераклигини жуда яхши билади. Сўнгги йилларда бу ерда барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ижтимоий-иқтисодий ўсиш қайд этилди, жиддий терактлар бўлмади ва Ғарб мамлакатлари бу фактни эътиборга олмаслиги мумкин эмас.

Марказий Осиё мамлакатлари Шинжон масалаларида Хитойни қўллаб-қувватламоқда, бу анъанавий дўстлик ва юқори даражадаги ўзаро ишончни намойиш қилади.

ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари минтақада ягона тақдир жамиятини шакллаштириш ва  ўзаро фаровонликни рағбатлантириш борасида янада хавфсизроқ пойдевор яратиш бўйича биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.

Гао Ханьсюн, Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти кичик илмий ходими.

РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0