КХШТ жангарилар ҳаракати устидан разведкани кучайтиради - Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
КХШТнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини ошириш учун Россия Тожикистондаги ўз ҳарбий базаси салоҳиятини мустаҳкамламоқда, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

МДҲ чегарачилари Афғонистондан наркотрафик ҳажми кўпайганини маълум қилди. Шунингдек, Бадахшон расмийлари “ИД”* ва “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилотлари ҳудудда ҳарбий иштирокини кучайтиришга уринишлари ҳақида маълум қилишди.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Яқин Шарқда Россиянинг роли ҳақида АҚШ баёноти – Захарова жавоби

Доимий ҳарбий ҳаракатлар Афғонистон Ислом Республикасининг деярли барча вилоятларида давом этмоқда.

“КХШТ тожик-афғон чегарасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар рўйхатини амалга оширмоқда. Шунингдек, жангарилар ҳаракати устидан разведкани кучайтириш ва энг хавфли ҳудудларни мониторинг қилиш юзасидан чоралар ишлаб чиқилмоқда", - деди Захарова ҳар ҳафта ўтказиладиган брифингда.

КХШТ Афғонистондаги вазиятни ҳар қандай ривожланишига тайёр, деб қўшимча қилди у.

"Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида коллектив кучларнинг машқларини ўтказиш амалиёти ҳам кучайтирилди", - деди ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ аъзолари - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Янгиликлар лентаси
0