Жээнбеков “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков
Президент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жээнбековнинг сўзларига кўра, транспорт соҳасидаги энг йирик ва стратегик лойиҳалардан бири - бу Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилишининг бошланиши.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков амалдорлар билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди, деб хабар қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Кандидат на должность премьер-министр КР Кубатбек Боронов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Кубатбек Боронов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажаради

Президент Ташқи ишлар вазири в.б. Чингиз Айдарбеков ва Транспорт вазири Жанат Бейшенов ва "Қирғиз темир йўли" давлат корхонаси раҳбари Василий Дашков билан учрашув ўтказди.

Жээнбеков республиканинг транспорт мустақиллигини мустаҳкамлаш, юк ва йўловчилар ташишни диверсификация қилиш учун бутун мамлакат бўйлаб темир йўл транзити ва ички йўналишларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, транспорт соҳасидаги энг йирик ва стратегик лойиҳалардан бири - бу Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг бошланиши.

Давлат раҳбари мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишни жадаллаштириш ва йўловчи ва юк поездлари соҳасида рақамли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга эътибор қаратди.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Киргизию - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон барча муаммоларни ҳал қилишади, фақат вақт керак – Жеенбеков

Дашков коррупцион хатарларни минималлаштириш мақсадида компанияни рақамлаштириш жараёни ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, электрон ҳисоб-варақаларини ҳисобга олишни шакллантириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқилди, Қирғизистон ва Қозоғистон темир йўллари маълумот тизимлари ўртасида электрон алмашиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, солиқ идораларига "Тундук" тизими орқали реал вақт режимида ЕОИИга аъзо мамлакатлардан товарларнинг келиши тўғрисида маълумот бериш механизми, шунингдек веб-сайт ва тўлов тизимлари орқали темир йўл транспорти хизматлари учун ҳақ тўлаш имконияти жорий этилди.

Хитойни Марказий Осиё республикалари билан боғлайдиган темир йўл қуриш лойиҳаси 20 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Бир нечта маршрут вариантлари, шу жумладан, Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга ва Туркия денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлган Туркманистон ва Эронга ўтиш кўриб чиқилди. Томонлар принципиал масалаларда - темир йўл изи ва тоғли ҳудудлардан ўтадиган автомагистрални қуриш масалалари бўйича бир тўхтамга келишмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0