ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги соатларда 23 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан 11 таси Тошкентда аҳоли орасида аниқланган.
“2020 йил 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 (+23) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 8 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Шу кунда қадарда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1141 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.