Пойтахтда ва икки вилоятда аҳоли орасида янги коронавирус ҳолати аниқланди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 5051 тага етди. Сўнгги соатларда пойтахтда ва Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасида 14 та янги ҳолат тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 5050 тадан ошиб кетди. Сўнгги соатларда пойтахтда ва Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлар аниқланди.

“2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 (+57) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон аниқланган ҳолат бўйича иккинчи ўринга чиқди

Янги касалланганлар 38 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Ҳозирга қадар мамлакатда 3910 нафар бемор (77 фоиз) тузалиб кетган. Ҳозирда 1122 нафар тиббиёт муассасаларида даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0