Самарадорлигини амалда исботлади. Ҳарбий эксперт Тор-М2 версиялари ҳақида

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПередача первых арктических ЗРК «Тор-М2ДТ» на вооружение Северного флота
Передача первых арктических ЗРК «Тор-М2ДТ» на вооружение Северного флота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда Тор-М2 ҳаво мудофаа тизимининг сузувчи версияси ишлаб чиқилмоқда. Sputnik радиоси эфирида машина ва ундан фойдаланиш хусусиятлари тўғрисида ҳарбий-саноат комиссияси ҳайъатининг Экспертлар кенгаши аъзоси, ҳарбий эксперт Виктор Мураховский сўзлаб берди.

Россияда Тор-М2 ҳаво мудофаа тизимининг сув тўсиқларини енгиб ўтишга қодир версияси ишлаб чиқилмоқда, дейди Қуролли кучлар қўшин ҳарбий ҳаво мудофааси бошлиғи генерал-лейтенант Александр Леонов.

“Ихтисослаштирилган ғилдиракли шассида ўрнатилган Тор-М2 модификацияси ишлаб чиқилмоқда. Жанговар машинага қўйиладиган асосий талаб сув тўсиқларини енгиб ўтишдир”, - деди Леонов "Национальная оборона" журналига берган интервьюсида.

Новые снайперские винтовки К-15 и F-17 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 7 км масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли яратилади

Унинг сўзларига кўра, “Тор-М2ДТ” ҳаво мудофааси тизимлари Арктикада ва Узоқ Шимолда жойлашган ҳаво мудофааси бўлинмаларини жиҳозлаш учун етказиб берилади, бу эса бугунги кунда ушбу минтақага бир қатор давлатларнинг қизиқишлари ортиб бориши нуқтаи назаридан "катта аҳамиятга эга".

"Тор-М2" - бу ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлайдиган тактик зенит-ракета мажмуаси бўлиб, жанговар ҳаракатлар ўтказилишида ва маршда дивизион бўлинма даражасида ҳаво мудофааси, алоқа боғланмаларини ҳимояси, қўмондонлик пунктлари ва бошқа объектларни ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Sputnik радиоси эфирида ҳарбий-саноат комиссияси ҳайъатининг Экспертлар кенгаши аъзоси Виктор Мураховский унинг хусусиятлари тўғрисида гапириб берди.

"Машина аллақачон оммавий ишлаб чиқарила бошлаган, бизнинг қирғоқ ва қуруқлик кучларимиз Арктика бригадаларига етказиб берилади. Икки бўлинмали урмаламали транспортёрга ўнатилган. Биринчи бўлинмада бошқарув тизими, иккинчи бўлинмада ҳаво нишонларига зарба берадиган ракета модуллари. “Тор” юқори аниқликдаги қуроллар элементларини, яъни қанотли ракеталар ва уларни ташувчилари бўлган кемалар, самолётлар, бошқарилувчи авиацион бомбалари, радиолокаторларга қарши ракеталар ва учувчисиз аппаратлар йўқ қилиш учун яратилган. Зарба бериш масофаси 16 километр ва 12 километр баландликдаги нишонга уриши имкониятига эга “Тор”, шу жумладан сузувчи варианти қўшинлар ҳаво мудофаасининг асосий бошланғич бўғинидир", - деди Виктор Мураховский.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин бошқа давлатларни энг янги қурол билан ҳайратда қолдиришга ваъда берди

Унинг сўзларига кўра, ушбу мажмуа жойлашишининг турли хил вариантлари, шу жумладан модулли варианти ишлаб чиқилган.

"Модулли вариант ҳам мавжуд бўлиб, унда битта блокка жойлаштирилган бутун тизим денгиз флотининг кемаларига ва ҳатто фуқаролик кемаларига ўрнатилиши мумкин, агар улар кемаларга қарши ракеталари томонидан ва ҳаводан хавф бўладиган ҳудудда ишласа. Яъни бу кенг имкониятларга эга универсал мажмуадир" – дея таъкидлади Виктор Мураховский.

Унинг сўзларига кўра, мажмуа ўзининг самарадорлигини исботлаб бўлди - хусусан, ундан Суриядаги Россия авиабазаси ҳимоясида муваффақиятли фойдаланилган.

"Унинг асосий устунлиги шундаки, у амалда ўз самарадорлигини исботлади. Хмеймимдаги авиабазамизни қамраб олган ушбу машиналарнинг оз миқдори жангарилар бизнинг авиабазамизга қўлламоқчи бўлган 45 учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилишди. Ушбу мажмуа реактив ўт очиш тизимларнинг ракеталарини ҳам уриши мумкин, шу жумладан жангарилар қўлбола тайёрлаганларини ҳам", - дея хулоса қилди Виктор Мураховский.

Янгиликлар лентаси
0