Путин бошқа давлатларни энг янги қурол билан ҳайратда қолдиришга ваъда берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президентининг таъкидлашича, Россиянинг янги қуроли бошқа давлатлар армияларини “гипертовушли” қурол билан таъминланган пайт пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Россия гипертовушли қуролларга қарши кураш воситаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Владимир Путин “Россия 1” телеканалининг "Вести Недели" дастурида маълум қилди.

Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг янги қуроли бошқа давлатлар армияларини "гипертовушли" қурол билан таъминланган пайт пайдо бўлади.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Трампга гипертовушли қуролимизни сотиб олишни таклиф қилдим

"Ўйлайманки, биз ҳамкорларимизни уларда (гипергипертовушли - таҳр.) қурол пайдо бўлганида, юқори эҳтимоллик билан, бизда ушбу қуролларга қарши курашиш воситаси пайдо бўлиши билан ҳайратда қолдира оламиз", - деди Россия раҳбари.

Путин ҳозирги кунга қадар ҳеч ким гипертовуш қуролларни юқори тезлиги туфайли "тўхтатолмаслигига" эътибор қаратди.

"Бизнинг бугунги кундаги ўзига хослигимиз айнан шунда", - деб таъкидлади Россия президенти.

Путин, шунингдек, Россия истиқболли ишланмалар бўйича биринчи ўринда турганлигини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0