Ўзбекистон ЕИ “ПБТ+” имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олмоқчи

© REUTERS/ Francois LenoirЖенщина под зонтом рядом с флагом ЕС
Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Преференцияларнинг бош тизимидан (ПБТ) фойдаланади. Унга кўра, республика божхона тўловларисиз ЕИга 3000 га яқин товар позицияларини ва камайтирилган ставкалар бўйича 3200 та позицияларни экспорт қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Европа Иттифоқи “ПБТ+” имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

“Таъкидлаш лозимки, республикамизнинг “ПБТ+” бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши ЕИга экспортга етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада ошириш ва Европа бозорида маҳаллий маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради”, - дейилган хабарда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Преференцияларнинг бош тизимидан (ПБТ) фойдаланади, унга кўра, республика божхона тўловларисиз ЕИга 3000 га яқин товар позицияларини ва камайтирилган ставкалар бўйича 3200 та позицияларни экспорт қилиши мумкин.

Абдулазиз Камилов встретился с главой МИД Финляндии Пекка Хаависто - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕИ билан ҳамкорлик шартномасини 2020 йилда имзолайди

Қайд этилишича, агар Ўзбекистон “ПБТ+” бўйича бир томонлама тариф имтиёзларига эга бўлса, ўзбек ишлаб чиқарувчилари ЕИга божхона тўловларисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Европа томони талабларига кўра, “ПБТ+” имтиёзларини олиш учун, манфаатдор мамлакат муайян шартларнинг бажарилишини таъминлаши керак, жумладан инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартлари соҳасида - 16 та ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасида - 11 та, жами 27 халқаро конвенцияларни ратификация қилиш ва самарали амалга ошириши лозим.

Ҳозирги кунда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда юқоридаги шартларни бажарган. Шу боис вазирлик “ПБТ+” Европа Иттифоқининг преференциялар тизимига кириш учун Ўзбекистонинг расмий талабномаси, конвенциялар ратификация қилингани тўғрисида маълумот ва Ўзбекистон ҳукумати номидан мажбурият хатидан иборат ҳужжатлар тўплами тайёрлаган ва кўриб чиқиш учун юборган.

Янгиликлар лентаси
0