Ўзбекистон ЕИ билан ҳамкорлик шартномасини 2020 йилда имзолайди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов встретился с главой МИД Финляндии Пекка Хаависто
Абдулазиз Камилов встретился с главой МИД Финляндии Пекка Хаависто - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокараларнинг 3 раунди ўтиб 1 раунди қолган, ЕИ Ўзбекистон билан кенгайтирилган ҳамкорлик шартномасини 2020 йилда имзолашни умид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. ЕИ ва Ўзбекистон кенгайтирилган ҳамкорлик ҳақидаги шартномани келгуси йилда имзолашни режалаштирган. Ушбу шартномани имзолаш президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи давомида амалга оширилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига асосан. 

“Биз кенгайтирилган ҳамкорлик ҳақида янги шартномани тайёрлаш устида ишламоқдамиз. Ушбу ва бошқа ҳужжатларни президентнинг Брюсселга режалаштирилаётган ташрифи давомида имзлашни умид қилмоқдамиз”, - деди Камилов.

Ўз навбатида Европа Иттифоқи Кенгашида айни дамда раислик қилаётган Финландия ТИВ раҳбари Пекка Хаависто Ўзбекистон билан янги шартнома  борасида музокаралар “яхши ва тез суръатда” давом этмоқда деди.

Встреча глав МИД РФ и Венесуэлы С. Лаврова и Х. Арреасы - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: ЕИ Марказий Осиёдаги ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтармоқчи

Хавистон айтишига қараганда, айни дамда маслаҳатларнинг 3 раунди ўтган ва тўртинчиси декабрда бошланади. - Биз музокараларни 2020 йилда тугатишдан умид қилмоқдамиз, буёғига камроқ иш қолди, деди Финландия вазири.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Брюсселда ЕИ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда икки томонлама учрашувлар, Еврокомиссия раҳбарлари, парламентарийлар ва ЕИнинг бошқа органлари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0