Сеул Пхеньянни корейслараро келишувларга риоя қилишга чақирди

Oбуна бўлиш
Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги қадам”ни қабул қилишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Корея Республикаси Бирлашиш вазирлиги Корея Халқ Деморкатик Республикасини илгари эришилган корейслараро келишувларга риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги хабар қилмоқда.

Северокорейский военный показывает на карте демилитаризованную зону на границе КНДР и Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
КХДР Жанубий Корея билан ҳар қандай музокаралардан воз кечди

“Ҳукумат (Жанубий Корея – таҳр.) юзага келган вазиятга жиддий қарайди, Жануб ҳам, Шимол ҳам барча эришилган келишувларга риоя қилишлари шарт”, - дейилади баёнотда.

Аввалроқ Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги қадам”ни қабул қилишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, навбатдаги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилиш Корея халқ армияси зиммасига юклатилади.

9 июнь куни КХДР ҳукумати шу кундан бошлаб Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узишини хабар қилган эди. Хабарда айтилишича, Жанубий Корея ҳукумати “корейслараро муносабатларни якуний нуқтасига етказиб қўйди”.

Янгиликлар лентаси
0