КХДР Жанубий Корея билан ҳар қандай музокаралардан воз кечди

© AP Photo / Wong Maye-EСеверокорейский военный показывает на карте демилитаризованную зону на границе КНДР и Южной Кореи
Северокорейский военный показывает на карте демилитаризованную зону на границе КНДР и Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишича, Жанубий Корея ҳукумати “корейслараро муносабатларни якуний нуқтасига етказиб қўйди”.

ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. КХДРнинг Жанубий Корея ҳукумати билан муҳокама қиладиган бошқа нарсаси йўқ, Пхеньян Сеул билан барча алоқадларни “ўчириб қўяди”. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Жанубий Корея ҳукумати “корейслараро муносабатларни якуний нуқтасига етказиб қўйди”.

Вылет первой группы самолетов ВКС России с авиабазы Хмеймим  - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Россияни ҳаво ҳудудини бузганликда айблади

“Шундай ҳулосага келдикки, вақт ўтгани сари бизда фақатгина умидсизликни келтириб чиқарган Жанубий Корея ҳукумати билан муҳокама қиладиган бошқа ҳеч нарсамиз йўқ", - дейилади агентлик хабарида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Таъкидланишича, 8 июнь куни Жанубий Корея ишлари бўйича бўлимларнинг фаолиятини кўриб чиқиш йиғилишида Корея меҳнат партияси (КМП) Марказий қўмитаси раисининг ўринбосари Ким Ён Чхор ва КМП Марказий қўмитаси бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Ё Чен "Жанубий Кореяга доир ишларни душманлар билан бўлган ишларга изчил қаратилиши" зарурлигини таъкидладилар.

“Сотқинлар ва разиллар билан уларнинг жинояти учун ҳисоб-китобни тўғри амалга ошириш бўйича босқичма-босқич режаларни ўрганиб чиқиб, улар биринчи навбатда Шимол ва Жануб ўртасидаги барча ахборот линияларини бутунлай ўчиришга кўрсатма бердилар", - дейилади хабарда.

Ушбу баёнотга кўра, 9 июнь куни соат 12: 00 дан бошлаб КХДР Жанубий Корея билан алоқаларга “барҳам беради”.

Военные учения в Южной Кореи - Sputnik Ўзбекистон
КХДР таҳдидига қарамай, АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда

"Жорий чоралар Жанубий Кореянинг элементлари билан алоқа қилиш учун барча йўналишларни тўлиқ блокировка қилиш ва кераксизларини йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин биринчи босқич қадамидир", - дейилади хабарда.

Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги вакилининг Рёнхап агентлигига маълум қилишича, эрталабдан Шимолий Корея ҳарбийлари қўнғироқларга жавоб беришни тўхтатиб қўйган.

Унинг сўзларига кўра, бугун Жанубий Корея ҳарбийлари чегаранинг ғарбий ва шарқий қисмидаги ҳарбий алоқа линиялари орқали қўнғироқ қилишга уринишган, аммо уларга ҳеч ким жавоб бермаган. Халқаро тижорат кемаларининг халқаро алоқа тармоғи орқали ҳарбий денгиз флоти билан алоқа қилиш уринишлари ҳам жавобсиз қолган.

Янгиликлар лентаси
0