Олмазорга яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПо соседству с Алмазарским районом Ташкента построят город-спутник в Ташкентском районе на 150 тысяч жителей
По соседству с Алмазарским районом Ташкента построят город-спутник в Ташкентском районе на 150 тысяч жителей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Олмазор туманига яқин ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси қурилади.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманининг Тошкент шаҳар Олмазор туманига яқин 260 гектар ҳудудида янги йўлдош шаҳарча қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Олмазор тумани фаоллари билан учрашувида маълум қилинди.

Шаҳарча 260 гектар майдонда қурилади. Бундан ташқари, бу ерда 20 м кенгликдаги боғлар, пиёдалар ҳудудлари, велосипед йўлаклари ва узунлиги 14 км бўлган қирғоқ зонаси барпо этилади. Бу ҳудудда камида 5000 кишини иш билан таъминлайдиган савдо нуқталари яратилади.

Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида чет эл инвесторлари учун замонавий шаҳарча барпо этилади

“Аҳолининг уй-жойга эҳтиёжи юқорилигини ҳисобга олиб, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерни ажратиб, 150 минг нафар аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани қурамиз”, — деб таъкидлаган Мирзиёев.

“Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани — “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

“Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12−14−16 қаватли арзон уйлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0